1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Мазҳабсизлик динсизлик устига қурилган кўприкдир

16:35 / 21.09.2025 1260 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳиндистонда илк бор бемазҳаблик байроғини кўтарган шахслардан бири Абу Саъид Муҳаммад Ҳусайн Батолавий (ҳижрий 1256-1338, милодий 1840-1920.) ҳисобланади. У 19 аср охири 20 аср бошларидаги ўша даврнинг аҳли ҳадислари жамоатининг етакчиларидан ҳисобланган. Унинг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган «Минаҳ ал-Борий» номли шарҳи, «Мишкот ал-масобеҳ»га битган таълиқот – илмий изоҳлари ва бошқа кўпгина асарлари бор. У ўз даврида жуда машҳур бўлган «Ишоъат ас-сунна» («Суннатни ёйиш») номли мажалласи замонавий салафийликнинг ибтидоий ҳаракатларидан бўлиб, бемазҳабликнинг ёйилишига катта ҳисса қўшган мажаллалардан саналади.

Гарчи мазкур мажалла ўз даврида замонавий салафийлик тарғиботчиси бўлса-да, унда қодиёнийларга ва қуръонийлар каби янги чиққан фирқаларга раддиялар ҳам учраб турган. 1908 йилларгача чоп қилинган «Ишоъат ас-суннат»нинг охирги сонларидан бирида бундай ҳақиқат ошкор қилинган эди:

«Эллик йиллик тажрибадан маълум бўлдики, бемазҳаблик динсизликнинг дарвозаси экан!»

Бу ҳақиқат умр бўйи мазҳабларни ёқтирмасдан, уларга таъна қилиб келган, мазҳабларга эргашиш ва «тақлид»ни ҳаром санаб келган Муҳаммад Ҳусайн Батолавийнинг ҳаётий тажрибаси натижасида чиқарган инсофона эътирофи эди. Ҳа, бу бемазҳаблик тарғиботчиси бўлиб келган «Ишоъат ас-сунна»нинг ҳақ эҳтирофи эди.

Ҳа, ҳақиқат шуки, бекорга уламолар: «Мазҳабсизлик динсизлик устига қурилган кўприкдир», «Мазҳабсизлик динсизликка олиб борувчи хатарли бидъат», деб айтишмаган экан. Бемазҳаб бўлишдан сақланинг!

Мазҳаблар ичра ҳанафийлик – Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврига энг яқин, оят ва ҳадисларни энг мантиқий тушуниб, ҳаётга татбиқ қила олган мазҳаб ҳисобланади.

Ҳамидуллоҳ Беруний

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ баъзи масалаларда ўзидан олдингиларга тақлид қилганмилар ёки йўқми Бу саволга жавоб шуки, у зот нима деган бўлсалар, ўз ижтиҳодлари билан давоми...

1196 13:44 / 17.03.2025
Тахриж ҳақида айтадиган бўлсак, тахриж деганда мутлақ мужтаҳиднинг масалаларни усулулфиқҳ асосида чиқариши тушунилади. Шу ўринда таҳоратни бузадиган амаллар давоми...

1019 12:58 / 25.06.2025
Агар мадрасавий нақл мутавотир бўладиган бўлса, унда нима учун ҳанафийларнинг мутавотирида моликийларнинг мутавотирига тескари келадиган жойлар давоми...

982 16:11 / 15.06.2025
Ҳанафий мазҳаби нимадан иборат У динда инсонларга муносиб бўлган ишларнинг афзалини баён қилишдан иборат. Ёдингизда бўлса, бугунги баҳсимизда Абу Ҳанифа давоми...

1056 14:34 / 07.05.2025