1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳеч кимга қўл ва тил билан озор бермаслик | Йигирма биринчи ҳақ

13:36 / 17 сентябрь 764 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч кимга қўл ва тил билан озор бермаслик. Мусулмон ўз номига муносиб равишда ҳар қандай озор беришдан сақланмоғи лозим.

Унинг на тилидан ва на қўлидан кўнгилни хира қиладиган иш содир бўлмаслиги қандай ҳам гўзал ишдир. Бу хусусда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан озор топмаган кишидир”, деганлар.

Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин одамлар мол ва жонлар борасида (ундан) хотиржам бўлган, муҳожир эса хато ва гуноҳларни тарк этган кишидир”, деганлар.

“…Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, менга манфаат берадиган бир нарса ўргатинг”, дедим. (У зот:): “Мусулмонлар (қатнов) йўлидан озор берадиган (тош, чўп, тикан, нажосат, ўлимтик ва шу каби) нарсаларни четлатишдир”, дедилар”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: (Исломда ўзи) зарар кўриш ҳам, (бошқага жавоб тариқасида) зарар бериш ҳам йўқ”, дедилар”. Ушбу ҳадис оз бўлсин ёки кўп бўлсин, ҳар қанча зарар бериш мумкин эмаслигига далолат қилиб турибди.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мендан .Нега замон бунақа ўзи, тинчлик ва омонлик борми,, деб сўрайсан.Мен сенга айтаманЗамон Аллоҳнинг лашкарларидан биридир. Уни инсонлар орасида айлантиради. У давоми...

2038 09:00 / 22.05.2023
Дунёда отаонасини мусулмонларчалик ҳурмат қиладиган миллат бўлмаганНемис шарҳловчиси Қатарда ўтаётган ЖЧ2022 да марокашлик футболчилар ўйиндан сўнг ўз оналарини давоми...

2446 15:14 / 13.12.2022
Эрхотиннинг бирбирларига нисбатан бир қатор ҳақлари бўлганидек, қул эгалари ҳам риоя қилишлари керак бўлган бир қанча ҳақлар мавжуд албатта бунга қўл остида давоми...

623 13:34 / 30 октябрь
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ .Уйунул ҳикоёт, номли китобида келтиради.Бани Исроилдан бир обид олтмиш йил ибодатхонада ибодат қилди. Тушида бир киши кўриниб унга давоми...

2876 09:00 / 02.02.2023