
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Айюб Холид ибн Зайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар еб ёки ичсалар
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَطْعَمَ وَسَقَى، وَسَوَّغَهُ، وَجَعَلَ لَهُ مَخْرَجًا
«Алҳамду лиллаҳил лазий атъама ва сақо ва саввағоҳу ва жаъала лаҳу махрожа», деб айтардилар.
Маъноси: «Овқатлантириб, суғориб ва уни ҳазм ҳамда чиқадиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
Абу Довуд ва Насаийлар саҳиҳ иснод ила ривоят қилишган.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.