1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

«Зулм» сўзининг луғатдаги маъноси

19:00 / 09 сентябрь 804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ

«Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Албатта, золимлар зафар топмаслар» (Анъом сураси, 21-оят).

Барча мушриклар каби, Макка мушриклари ҳам «Биз Худонинг йўлидамиз, Унинг айтганларини қилмоқдамиз», – дер эдилар. Ўзлари тўқиб олган баъзи ибодат ва амалларни ҳам Аллоҳ томонидан буюрилган шаръий ишлар деб даъво қилишар, аммо Аллоҳдан келган Қуръон оятларини ёлғонга чиқаришар эди. Ана шу жиҳатдан Аллоҳ улар ҳақида:

«Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ ким бор?» – демоқда.

«Зулм» сўзининг луғатдаги маъноси «бир нарсани ўз жойидан бошқа жойга қўйиш»дир. Ширк Қуръонда зулм деб аталади. Бошқа бир оятда «Албатта, ширк буюк зулмдир», дейилган. Чунки мушрик одам иймоннинг ўрнига ширкни қўяди. Дунёда Аллоҳга ширк келтирган одамдан золимроқ кимса йўқ.

Оятда золимларнинг оқибати зикр этилади:

«Албатта, золимлар зафар топмаслар».

Аввало, бу дунёда нажот топмаслар. Улардан кўпларининг ҳаётига назар ташласангиз, ҳаммаси ҳам охири яхшилик топмаганини кўрасиз. Охиратда уларнинг аҳволи нима бўлишини эса келаси оятлар баён қилади:

ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ

«Ҳаммаларини тўплайдиган, сўнгра ширк келтирганларга: «Даъво қилиб юрган шерикларингиз қани?» – деб айтадиган Кунимизни эсла» (Анъом сураси, 22-оят).

Бу Кун – қиёмат куни. Ўша Куни Аллоҳ таоло барча халойиқни тўплайди. Ўшанда У Зот мушриклардан:

«Даъво қилиб юрган шерикларингиз қани?» – деб...» сўрайди.

Яъни «Сиз у дунёда Аллоҳнинг шериги бор, деб эътиқод қилардингиз. Ўша шерикнинг розилиги учун куйиб-пишар эдингиз. Энди ўша ўзингиз ишонган «шерик»ларингиз қани?» – деб сўрайди.

Бу ўринда ширк деганда фақат бут ва санамларга чўқинишни тушунмаслик керак. Исломда «ширк» кенг тушунчага эга. Ягона Аллоҳга холис эътиқод қилмай, борлиқдаги ҳодисаларда бошқа бир кучнинг ҳам таъсири бор, деб гумон қилишнинг барча кўринишлари ширкдир. Турли ибодат ва назрларни адо этишда Аллоҳдан бошқага юзланиш ёки бошқанинг розилигини излаш ҳам ширкдир. Охиратда буларнинг ҳаммаси албатта сўралади.

ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ

«Сўнгра «Роббимиз Аллоҳга қасамки, мушрик бўлмаган эдик», дейишдан бошқа фитналари бўлмас» (Анъом сураси, 23-оят).

Фоний дунёда ҳам гуноҳкор қўлга тушгандагина ўзига келади ва қилган кирдикорини инкор этиб, ўзини оқлашга бошлайди. Мушриклар боқий дунёда кўпчилик наздида сўроққа тутилганларида ва ҳамма нарса аниқланганидан сўнг ҳам қасам ичиб, ўзларини ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, ширк келтирмагандек тутишади. Бу ажабланарли ҳол, шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, дейди:

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ

«Назар сол! Ўзларини қандай алдадилар ва тўқиб юрган нарсалари улардан қандай ғойиб бўлди» (Анъом сураси, 24-оят).

Яъни уларнинг мушриклиги ўзларини ўзлари алдашдан иборатдир. Улар ўзларича ширкни ҳам Худони рози қиладиган амал деб ҳисоблайдилар. Аммо кези келганда, ўзларича тўқиб олган Худолари йўқ бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 22 октябрдаги 02-07/6395-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жуда ҳам ажабланарли ҳол. Ушбу оятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиниб, насороларнинг ақийдалари бузуқлигига ҳужжат келтирилади .Сен давоми...

1293 19:00 / 25 февраль
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда давоми...

4304 13:39 / 30.10.2018
Аллоҳ таоло Мунофиқун сурасида шундай марҳамат қилади Ва бирингизга ўлим келиб .Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсангу, садақа қилсам ва давоми...

3050 10:03 / 04.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиАна ўшалар расуллардир. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва давоми...

3487 11:05 / 05.04.2020
Аудиолар

210984 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130244 14:35 / 11.08.2021