1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бразилиядаги анжуманда Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда

22:35 / 04.09.2025 643 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 4 сентябрь куни Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида «Маънавий Ипак Йўли: миллатлар ва қитъаларни яқинлаштиришда маънавий қадриятларнинг ўрни» номли халқаро конференция бошланди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқда.

Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси, Муҳаммад бин Зоид номидаги Гуманитар университет ҳамда Бразилия мусулмонлари уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган VI-халқаро анжуманда Бирлашган Араб Амирликлари, Миср Араб Республикаси, Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Эрон, Қозоғистон, Эфиопия, Жанубий Африка каби давлатларнинг забардаст уламолари, давлат ва дин арбоблари қатнашмоқда.

Анжуманда бутун дунёда, хусусан, ислом оламида тинчликни сақлаш, мусулмон уммати жипслиги, халқлар ҳамжиҳатлигини таъминлаш, умуминсоний қадриятларга эътибор қаратиш, ўзаро ҳурмат, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтиришга оид муҳим масалалар муҳокама қилинади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жазоир ҳукумати 31 декабрь куни мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли ёпилган Қуръон мактабларини қайта очишга рози бўлди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар давоми...

2351 19:00 / 02.01.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20252026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг давоми...

1580 13:44 / 03.10.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмийтадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс давоми...

1026 09:56 / 22.05.2024
Дубай авиакомпанияси маъмурияти ИйдалФитр муносабати билан бир қанча йўналишлар бўйича авиачипта нархларини арзонлаштирганини маълум қилган. Ушбу акция давоми...

2102 13:00 / 22.05.2019