Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Бомдоднинг суннати | Ҳадис дарслари (343-дарс)

19:00 / 03 сентябрь 1509 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي الله عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَكْعَتَا الْفَجْرِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَأَحْمَدَ: لَا تَدَعُوهُمَا وَإِنْ طَرَدَتْكُمُ الْخَيْلُ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар».

Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Аҳмад ва Абу Довуд:

«Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар»ни зиёда қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда Бомдоднинг икки ракъат суннати ҳақида сўз бормоқда. У икки ракъат намоз энг фазилатли вақтда ўқилади. Унинг савоби ниҳоятда улкандир. Агар Бомдоддаги икки ракъат суннат намознинг савобини бу дунёнинг ўлчови билан ўлчайдиган бўлсак, дунёнинг ҳаммасидан ва ундаги нарсаларнинг ҳаммасидан ҳам яхшироқдир.

Демак, ҳар куни саҳар туриб, яхшилаб таҳорат қилиб, Бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиган одам дунёдаги энг кўп савобни олган киши бўлар экан.

Намозхонлар ўзларидаги бу фазлни англаб етишлари лозим.

Бомдоднинг суннатини ўқиш қанчалар зарур эканлигини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар» деган сўзларидан тушуниб олсак бўлаверади. Яъни, агар душман бостириб келиб турса ҳам, Бомдоднинг икки ракъат суннатини тарк қилмаслик лозим.

وَعَنْهَا قَالَتْ: لَمْ يَكُنِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى شَيْءٍ مِنَ النَّوَافِلِ أَشَدَّ تَعَاهُدًا مِنْهُ عَلَى رَكْعَتَيِ الْفَجْر. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нафллардан ҳеч бирига Бомдоднинг икки ракъатига аҳд қилганларидек шиддатли аҳд қилмаган эдилар».

Учовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бомдоднинг икки ракъат суннатини бирон марта тарк қилганларини ҳеч ким билмайди. Ҳатто саҳобалар билан ғазотдан келаётиб, ухлаб қолганларида ҳам, олдин икки ракъат суннатни ўқиб олиб, кейин фарзнинг қазосини ўқиганлар.

Демак, бу намозга қаттиқ эътибор беришимиз лозим.

وَعَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُخَفِّفُ الرَّكْعَتَيْنِ اللَّتَيْنِ قَبْلَ صَلَاةِ الصُّبْحِ حَتَّى إِنِّي لَأَقُولُ هَلْ قَرَأَ بِأُمِّ الْكِتَابِ؟. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозидан олдинги икки ракъатни енгил ўқир эдилар. Ҳаттоки мен «Уммул Китоб»ни ўқидиларми (ёки йўқми)?» деб ўйлар эдим».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: «Уммул Китоб» – Фотиҳа сураси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдоднинг икки ракъат суннатини жуда ҳам енгил ўқиганларини Оиша онамиз Фотиҳа сурасини ўқиганчалик, деб васф қилмоқдалар.

Бу шак эмас, балки тез ўқишни баён қилиш услуби, холос. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бомдоднинг икки ракъат суннатида нимани ўқишлари ўта маълум ва машҳур нарсадир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَرَأَ فِي رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ: ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ وَﮋ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдоднинг икки ракъатида «Қул йаа айюҳал кафирун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқир эдилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Уламолар жумҳури ушбу икки сурани Бомдоднинг суннатида зам қилиш мустаҳабдир, деганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرَأُ فِي رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ: ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ وَالَّتِي فِي آلِ عِمْرَانَ:ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ . رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ وَأَبِي دَاوُدَ: إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ فَلْيَضْطَجِعْ عَلَى يَمِينِهِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдоднинг икки ракъатида «Қулу аманна биллаҳи ва ма унзила илайка» билан «Оли Имрон»даги «Таъалав ила калиматин соваин байнана ва байнакум»ни ўқир эдилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, гоҳида Пайғамбар алайҳиссалом ушбу икки оятни ҳам Бомдоднинг суннатида зам қилганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар. У зот содиқу масдуқдирлар .Сизнинг ҳар бирингизнинг давоми...

5968 13:00 / 27.05.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўмин кишига унинг ўлимидан кейин ҳам етиб турадиган амали ва гўзал ишларидан давоми...

4671 19:00 / 25.05.2022
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Илм учтадир. Улардан бошқаси зиёда фазилатдир муҳкам давоми...

6077 20:00 / 03.11.2021
. .Ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан давоми...

5164 13:01 / 16.09.2020