1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Силаи раҳмнинг фазли ва уни кесишдан қайтариш ҳақида

13:54 / 03 сентябрь 1218 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ خَلَقَ الْخَلْقَ، حَتَّى إِذَا فَرَغَ مِنْ خَلْقِهِ قَامَتِ الرَّحِمُ فَقَالَتْ: يَا رَبِّ، هَذَا مَقَامُ الْعَائِذِ بِكَ مِنَ الْقَطِيعَةِ. قَالَ: أَلَا تَرْضَيْنَ أَنْ أَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ وَأَصِلَ مَنْ وَصَلَكِ؟ قَالَتْ: بَلَى يَا رَبِّ. قَالَ: فَهُوَ لَكِ». فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «اقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ: ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ

 

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларни халқ қилди. Уларни яратишдан фориғ бўлганида раҳм: «Роббим, мана бу қариндошлик алоқасини узишдан паноҳ сўровчининг мақоми», деди.

«Сени узганни узишимга ва сени боғлаганни боғлашимга рози бўласанми?» деди.

«Албатта, ё Роббим!» деди.

«Ўша сенга бўлсин!» деди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар истасангиз, «Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилиб, қариндошлик риштала-рингизни узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, ўзларини кар қилди ва кўзларини кўр қилди»ни қироат қилинг», дедилар».

Шарҳ: Тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таоло раҳмга: «Қариндош-уруғчилик алоқаларини яхши олиб борганга яхши бўлишимни, уларни узганга раҳматимни узиб қўйишимни хоҳлайсанми?» деди.

Шунда раҳм: «Ҳа, эй Роббим», деди.

Аллоҳ таоло: «Ундай бўлса, сенга тилаганингни бажо келтирдим», деди.

Қариндошлик алоқасини узганлардан Аллоҳ таоло ҳам алоқасини узади, қариндошлик алоқаларини боғлаб турганлар билан Аллоҳ таоло Ўз алоқасини бардавом қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар мана шу маънони билмоқчи бўлсаларингиз, қуйидаги оятни ўқинглар», деб туриб, Муҳаммад сурасидан 22-23-оятларни ўқидилар:

«Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилиб, қариндошлик ришталарингизни узарсиз?!»

Бу оятда иймондан юз ўгириб, жоҳилиятга қайтишдан келадиган бу дунёдаги зарарлар эслатилмоқда.

Аввало ер юзида бузғунчилик содир бўлади. Чунки иймонсиз кишилардан доимо ушбу ёмонлик келиб чиққан.

Шу билан бирга, иймондан қайтганлар ўз қариндош-уруғлари, ёру дўстларидан қардошлик ришталарини узадилар. Бу ҳам улкан зарар ҳисобланади.

Аммо иймондан юз ўгиришнинг зарарлари бу билан тугаб қолмайди, балки асосий зарари ҳали олдинда:

«Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, ўзларини кар қилди ва кўзларини кўр қилди».

Аллоҳ таолонинг лаънатлаши Ўз раҳматидан ва ҳидоятидан узоқ қилиши билан бўлади. Кўр ва кар қилиши ҳам ҳиссий эмас, балки маънавий бўлади. Кўзи соғ-саломат ишлаб туради, лекин кўрган нарсаларидан ўзига ибрат олмайди. Қулоғи ҳам соғ-саломат бўлади, лекин ўзи эшитган нарсаларидан ибрат олмайди.

Демак, бу оғир мусибат экан. Ким қариндошлик алоқасини узган бўлса, мана шу оятга биноан, Аллоҳ таолонинг лаънатига учрар экан. Бу дунёда кар-кўр бўлиб, агар кўзи юмилиб, қулоғи эшитмай қолмаган бўлса ҳам, ҳақиқатни эшитмайдиган, кўрмайдиган, тушунмайдиган бўлиб, ёмон оқибатда ўтар экан. Ёки Аллоҳ таоло уни қиёматда ана шундай аянчли ҳолатга солиб қўяр экан. Ўзи асрасин.

Шундай экан, ҳар бир мўмин, ҳар бир мусулмон силаи раҳм қилиши, қариндош-уруғлар билан алоқаларини яхшилаши, уларга яхшилик қилиш, ҳолидан хабар олиш маъносида қўлидан келган барча нарсани қилиб бориши ва қариндошлик алоқаларини узиш тўғрисида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаслиги керак.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «قَالَ اللهُ تَعَالَى: أَنَا الرَّحْمَنُ، خَلَقْتُ الرَّحِمَ، وَاشْتَقَقْتُ لَهَا مِنِ اسْمِي، فَمَنْ وَصَلَهَا وَصَلْتُهُ، وَمَنْ قَطَعَهَا بَتَتُّهُ».

Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло: «Мен Раҳмонман. Раҳмни яратганман ва унга Ўз исмимдан исм қўйганман. Ким уни боғласа, боғлайман. Ким уни кесса, кесаман», деган», дедилар».

Шарҳ: «Раҳм» бачадон дегани. Бир бачадондан тарқалганларнинг бир-бирига яхшилик қилиши «силаи раҳм» дейилади.

Бу ҳадиси қудсийда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг қариндошлик алоқаларини боғлаш ва кесиш оқибатлари ҳақида айтган сўзларини баён қилиб бермоқдалар.

Аллоҳ таоло раҳмни Ўзи яратганини таъкидламоқда. Демак, қариндошлик алоқалари ана шу қудсият асосида бўлиши лозим.

Иккинчидан, Аллоҳ таоло раҳмнинг исмини Ўз исмидан олганига алоҳида урғу бермоқда. Аллоҳ таолонинг Раҳмон, Роҳийм исмлари ва «раҳм» сўзи ўзакдош эканлигини эслатмоқда.

«Ким уни боғласа, яъни силаи раҳм қилса, Мен ҳам унга яқин бўламан, яхшилик қиламан. Ким уни кесса, Мен ҳам уни кесаман, яъни узаман», демоқда Аллоҳ таоло. Силаи раҳм ана шундай фазилатли амал. Силаи раҳм қилган одамга Аллоҳ таоло ҳам марҳаматли бўлади. Унга раҳматини ёғдиради. Ҳар бир мўмин-мусулмон ана шу фазлдан умидвор бўлиб, бу ишда бардавом бўлиши керак.

Ушбу ҳадиси қудсийдан олинадиган фойдалар:

1. Раҳмни Аллоҳ таоло яратгани. Бинобарин, қариндошлик алоқалари Аллоҳ таолонинг эътиборидаги улуғ бир иш экани.

2. Раҳмга Аллоҳ таоло Ўз исмидан ном қўйгани.

3. Қариндошлик алоқасини боғлаган кишига Аллоҳ таоло Ўз раҳматини ёғдириб туриши.

4. Қариндошлик алоқасини кесган одамдан Аллоҳ таоло Ўз раҳматини узиб қўйиши.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ قَالَ: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَنَا الرَّحْمَنُ، خَلَقْتُ الرَّحِمَ، وَاشْتَقَقْتُ لَهَا مِنِ اسْمِي، فَمَنْ وَصَلَهَا وَصَلْتُهُ، وَمَنْ قَطَعَهَا بَتَتُّهُ».

Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эканлар:

«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен Раҳмонман. Раҳмни Мен яратганман ва унга Ўз исмимдан исм қўйганман. Ким уни боғласа, боғлайман. Ким уни кесса, кесаман», деган».

Шарҳ: Юқоридаги ҳадиси шарифнинг маъносига ўхшаш маъно, лекин буни ривоят қилган одамлар бошқалар. Аввалгисида бир тўп одамлар ривоят қилган бўлса, бунисида бошқа гуруҳдагилар ривоят қилган.

Демак, бу кўпчилик эшитган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида одамлар орасида такрор-такрор қўзғалиб турган машҳур мавзулардан экан.

Керак ва муҳим бўлганлиги учун мусулмонлар буни бир-бирларидан эшитиб, бир-бирларига ривоят қилиб юришган экан.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «قَالَ اللهُ تَعَالَى: أَنَا اللهُ، وَأَنَا الرَّحْمَنُ، خَلَقْتُ الرَّحِمَ وَاشْتَقَقْتُ لَهَا مِنِ اسْمِي، فَمَنْ وَصَلَهَا وَصَلْتُهُ، وَمَنْ قَطَعَهَا بَتَتُّهُ».

Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

«Аллоҳ таоло: «Мен Аллоҳман. Мен Раҳмонман. Раҳмни Мен яратганман ва унга Ўз исмимдан исм қўйганман. Ким уни боғласа, боғлайман. Ким уни кесса, кесаман», деган».

Шарҳ: Бу ривоят ҳам ўзидан олдин келган ривоятларнинг маъносини такрорламоқда.

عَنْ جَعْفَرِ بْنِ حَيَّانٍ، عَنِ الْحَسَنِ؛ أَنَّهُ سُئِلَ: مَا حَقُّ الرَّحِمِ؟ قَالَ: لَا تَحْرِمْهَا وَلَا تَهْجُرْهَا.

Жаъфар ибн Ҳайён Ҳасандан ривоят қилади:

«Ундан: «Раҳмнинг ҳаққи нима?» деб сўрашди.

«Уни маҳрум қилмаслик ва ҳижронда қўймаслик», деди».

Шарҳ: Мўмин банда ўз қариндошларини ҳаққидан маҳрум қилмаслиги, ўзида бор нарсани бермай қўймаслиги, ўзида бор нарсадан уларга бериб туриши керак. Агар бермасанг, раҳмнинг ҳаққини адо қилмаган бўласан.

Иккинчиси: улардан ҳижрат қилма, яъни алоқани узиб қўйма. Доимо хабар олиб тур, зиёрат қилиб тур, кўриб тур, ҳолини сўраб тур.

Демак, қариндошларидан доимо хабар олиб, ўзида боридан улар муҳтож бўлган нарсаларини бериб турса, қариндошлик алоқасини адо этиб турган бўлар экан.

Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:

1. Қариндошликнинг ҳаққи борлиги.

2. Бирор нарсадан маҳрум қилмаслик қариндошлик ҳақларидан экани.

3. Алоқани узмаслик қариндошлик ҳақларидан экани.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 2-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп қилинган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи отаона, қавму қариндош ва болачақа билан олиб бориладиган муомала маданиятига оид боблардан кейин қўниқўшни муомаласи давоми...

2117 15:10 / 17.08.2019
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари орасида .Аллоҳим Мен сендан у дунёда ёмон одамга қўшни бўлишдан паноҳ давоми...

2873 15:59 / 25.10.2019
69. Бародан ривоят қилинади.Бир аъробий келиб.Эй Аллоҳнинг Набийси Менга жаннатга киритадиган бир амални ўргатинг,, деди..Гапни қисқа қилдингу, лекин катта нарсани давоми...

2531 11:00 / 10.04.2019
21. Фарзанднинг отаонага яхшилик қилиши турларидан бири ndash уларни хурсанд қилиш чораларини кўриш.Фарзанд отаонасининг кўнглини кўтариш учун уларни хурсанд давоми...

3301 11:00 / 31.07.2019
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021