1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Бойлар билан ҳаммажлис бўлишдан эҳтиёт бўлиб, мискинлар билан кўп ўтириш | Ўн еттинчи ҳақ

15:13 / 02.09.2025 1308 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бойлар билан ҳаммажлис (улфат, яқин) бўлишдан эҳтиёт бўлиб, мискинлар билан кўп ўтириш.
Чунки ҳикмат ва ахлоқ китобларида бойлар, яъни мол-давлати охиратларидан чалғитиб қўйган кимсалар билан улфат бўлиш қалбни ўлдириши ҳақида кўплаб огоҳлантиришлар бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Мени мискин қилиб яшатгин, мискин қилиб вафот эттиргин ва мискинлар жамоаси билан қайта тирилтиргин”, деб дуо қилганлар.

Мусо алайҳиссалом: “Ё Аллоҳ, мен Сени қаердан ахтарайин?” деганларида, Аллоҳ таоло: “Мен туфайли қалблари синиқ бўлганлар олдидан (ахтар)”, деб ваҳий қилган экан.

Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу мискинларни яхши кўриб, улар билан кўп ўтирар, бирга ҳамсуҳбат бўлардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга “Мискинларнинг отаси (ғамхўри)” деб куня қўйган эдилар.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зайд Аммийдан, у баъзи фуқаҳолардан ривоят қилади .Эй илм эгаси Илмингга амал қил. Молмулкингни ортиқчасини бергин. Ортиқча гапдан тийилгин. Роббинг ҳузурида давоми...

1644 13:35 / 09.10.2024
Абдуллоҳ ибн Омир ёш гўдак эди. Бир куни уни онаси чақирди Бу ёққа кел, сенга бир нарса бераман Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ерда ўтирган эдилар. давоми...

1250 16:40 / 20.09.2025
Амаллар сандиғиУнда ёлғиз бўласизАбу Ҳайён Тавҳидий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Албасоир ваззахоир, номли китобида келтиради.Димашқдаги бир қабрни устида шундай деб давоми...

2948 19:20 / 25.10.2023
Али розияллоҳу анҳу ўғли Ҳасан розияллоҳу анҳуга .Эй ўғлим, ҳақиқий ғариб бу дўсти йўқ кишидир,, дер эдилар.Муҳаммад бин Холид ҳикоя қилади.Бир куни Абу Сулаймон давоми...

7740 09:25 / 06.01.2024