1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қуръон ҳарфларининг саноғича caлавот

11:28 / 29 август 961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَىٰ سَيِّدِنَا وَ مَوْلَانَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى الِهِ وَصَحْبِهِ عَدَدَ حُرُوفِ الْقُرْآنِ حَرْفًا حَرْفًا وَ عَدَدَ كُلِّ حَرْفٍ أَلْفَ أَلْفٍ وَعَدَدَ صُفُوفِ الْمَلَائِكَةِ صَفًّا صَفًّا وَعَدَدَ كُلِّ صَفٍّ أَلْفَ أَلْفٍ وَعَدَدَ الرِّمَالِ ذَرَّةً ذَرَّةً وَ عَدَدَ كُلِّ ذَرَّةٍ أَلْفَ أَلْفِ مَرَّةٍ وَعَدَدَ مَا أَحَاطَ بِهِ عِلْمُكَ وَ جَرَى بِهِ قَلَمُكَ وَ نَفَذَ فِيهِ حُكْمُكَ فيِ بَرِّكَ وَ بَحْرِكَ وَ سَائِرِ خَلْقِكَ وَعَدَدَ ما أَحَاطَ بِهِ عِلْمُكَ الْقَدِيمُ مِنَ الْوَاجِبِ وَالْجَائِرِ وَ الْمُسْتَحِيلِ اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا وَ مَوْلانَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى الِهِ وَصَحْبِهِ مِثْلَ ذلكَ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина ва мавлана Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ъадада ҳурууфил Қуръани ҳарфан ҳарфаа. Ва аъдада кулли ҳарфин алфа алфин, ва ъадада суфууфил малаикатиҳи соффан соффаа, ва ъадада кулли соффин алфа алфин, ва ъададар римали зарротан зарротан, ва ъадада кулли зарротин алфа алфи марротин, ва ъадада маа аҳато биҳи ъилмука ва жаро биҳи қоламука, ва нафаза фийҳи ҳукмука фий баррика ва баҳрика ва саири холқика. Ва ъадада маа аҳато биҳи илмукал қодийму минал важиби вал жаа изи валмустаҳийл. Аллоҳумма, солли ва саллим ва барик аъла саййидина ва мавлана Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи мисла залика.

Маъноси: Аллоҳим! Саййидимиз ва меҳрибон улуғимиз ҳазрати Муҳаммадга, ул зотнинг оилалари (аҳли)га ва саҳобаларига шунчалар раҳмат, салом ва баракот ёдирки, Қуръон ҳарфларининг ҳар бир ҳарфи саноғича ва ҳар бир ҳарфи учун яна миллион марта, сафсаф малоикаларнинг сафлари саноғича ва ҳар бир саф учун яна миллион марта, зарра-зарра қумларнинг сановича ва ҳар бир зарра учун яна миллион марта, Сенинг илминг қамраган нарсаларнинг ва Сенинг Қаламинг ёзган нарсаларнинг саноғича, Сенинг қуруқликларинг ва денгизларингда Ўз ҳукминг жорий бўлган бошқа барча яратмиш махлуқотларинг саноғича, вожиб, жоиз ва муҳол-номумкин бўлган нарсалардан (ва илмлардан) Сенинг чексиз қадимий илминг қамраган нарсаларнинг саноғича саййидимиз ва меҳрибон улуғимиз ҳазрати Муҳаммадга, ул зотнинг оилалари (аҳли)га ва саҳобаларига раҳмат, салом ва баракот ёғдир! Саййидимиз ва меҳрибон улуғимиз ҳазрати Муҳаммадга, ул зотнинг оилалари (аҳли) ва саҳобаларига шуларнинг яна бир мислича раҳмат, салом ва баракот ёғдир! («Ал-адъийатул-воридату фил-аятил каримати вал-аҳодисишшарифаҳ», 155-с).

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот қуйидаги дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар .Улуғ арш Эгаси бўлган давоми...

1865 08:45 / 04.12.2024
Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир. Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади .Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, давоми...

5268 20:34 / 30.10.2022
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин фил аввалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил ахирийна ва солли ъала Муҳаммадин фин набиййийна ва солли ъала давоми...

824 04:57 / 10 август
.Қуёш оғганида ва кечқурун Раббингизга ҳамд айтиш ила Уни покланг, Ғофир сураси, 55оят.

7679 17:04 / 31.01.2023
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021