Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намозда макруҳ ҳисобланадиган нарсалар | Ҳадис дарслари (343-дарс)

19:00 / 27 август 1240 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий уламолар барча далилларни чуқур ўрганиб чиқиб, намозда макруҳ ҳисобланадиган нарсаларни айтиб ўтганлар. Ана шулардан баъзиларини эслаб ўтамиз:

1. Намознинг вожиб амалларидан бирортасини қасддан тарк қилиш макруҳи таҳримийдир.

2. Рукуъга бораётганда ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтариш.

3. Намознинг суннатларидан бирортасини қасддан тарк қилиш.

4. Иккинчи ракъатнинг қироатини биринчи ракъатнинг қироатидан узун қилиш.

5. Фарз намозда бир сурани бир ракъатда такрор ўқиш.

6. Қуръондаги тартибга хилоф тартибда қироат қилиш.

7. Рукуъ ва саждада қироат қилиш.

8. Қўл билан кийим, бадан ва соқолни оз миқдорда ушлаб, ҳаракат қилиш.

9. Бармоқларни бир-бирининг орасига киритиб, қовуштириш.

10. Қўлни белга қўйиш.

11. Кўзни юмиб олиш.

12. Беҳожат аланглаш.

13. Кўзни осмонга қаратиш.

14. Бир оёқни кўтариб туриш.

15. Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиш.

16. Туфлаш.

17. Эснаш.

18. Саломга ишора билан алик олиш.

19. Фарзнинг кейинги икки ракъатида сура ёки оят қироат қилиш.

20. Сочни турмаклаб, енгни шимариб олиш.

21. Чўнқайгансимон ўтириш.

22. Билакларни ерга тираш.

23. Яхшиси бўла туриб, ўта кўримсиз кийим билан намоз ўқиш.

24. Инсон ёки ҳайвоннинг расми бор кийим билан намоз ўқиш.

25. Намозда туриб, оят, сура ва тасбеҳларни қўл билан санаш.

26. Салланинг пешига сажда қилиш.

27. Ёниб турган оловга қараб намоз ўқиш.

28. Кийимни киймай, елкага ташлаб олиб, намоз ўқиш ва бошқалар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақола . . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким таҳоратнинг устига таҳорат қилса, унга ўнта давоми...

4624 19:00 / 17.08.2022
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда аланглаш ҳақида сўрадим. У зот .У киссавурликдир. давоми...

1183 19:00 / 30 июль
Намозда дуо ташаҳҳуд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотдан кейин қилиниши ҳаммага маълум. Шунингдек, турли диёрларда турли дуоларни ўқишга давоми...

1423 19:00 / 09 июль
. . . Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида Бомдод намозида эдик. Бас, давоми...

2222 19:00 / 30 январь