
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Инсоннинг вужуди Аллоҳ таолонинг омонатидир. Бу жисм бизнинг мулкимиз эмас. Балки, Аллоҳ таоло ишлатиш учун бизга бериб қўйган омонат. Қўлимиз, оёғимиз, кўзимиз, қулоғимиз биз уларни қайсидир бозордан сотиб олдикми? Ёки ўзимиз яратиб, ясадикми? Йўқ, буларнинг барчасини Аллоҳ таоло ато қилгандир. Ҳатто бизга уларни текинга бериб қўйган. Демак, ҳамма аъзолари кўз, қулоқ, қўл, оёқларимиз омонатдир. Бизнинг тана аъзоларимиз омонат экан, уларни Аллоҳ таолонинг айтганига хилоф ишлатсак, омонатга хиёнат қилган бўламиз.
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.