1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Силаи раҳм ва уни кесиш ҳақида

08:15 / 23 август 1048 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Силаи раҳм» таркибининг луғатдаги ва уламолар истилоҳидаги маъносини яхшилаб билиб олишдан бошлаганимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

«Сила» сўзи араб тилида «қўшиш», «боғлаш», «жамлаш» ва «пайвандлаш» деган маъноларни англатади. Шунингдек, «моддий мукофот ва мол бериш», «интиҳосига етиш» ва «ҳижроннинг зидди» маъноларида ҳам ишлатилади.

Уламолар истилоҳида эса асосан силаи раҳм, яъни қариндошларга ва яқин кишиларга яхшилик қилишга «сила» дейилади.

«Раҳм» онанинг ҳомиласи турадиган бачадонидир. Бир бачадондан туғилганлар ва тарқалганларни араб тилида «арҳом», бизнинг тилимизда «қориндошлар» ёки аниқроғи, «қариндошлар» дейилади. Демак, «силаи раҳм» бирикмаси «қариндошлик алоқаларини боғлаш» деган маънони англатади.

Ҳанафий уламолардан Бадруддин Айний раҳматуллоҳи алайҳи имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ига ёзган шарҳи – «Умдатул Қорий» номли китобида силаи раҳмни қуйидагича таърифлайди:

«Сила насабдош қариндошларга ҳамда қуда-андаларга яхшилик қилишдан иборатдир. Бу уларга, гарчи узоқ бўлсалар ва ёмонлик қилсалар ҳам, лутф кўрсатиш, меҳрибонлик қилиш ва ҳолларидан хабар олиш билан бўлади».

Бу ерда қуда-андалар ҳам қариндошлар қаторида эканига алоҳида эътибор беришимиз керак. Бизда уларга қилинадиган яхшиликларни «силаи раҳм» деб тушуниш маъноси йўқ, бўлса ҳам, оз.

Қариндошлар маҳрам ва номаҳрамларга бўлинади.

Маҳрам қариндошлар уларнинг иккитасидан бири аёл, иккинчиси эркак деб фараз қилинса, ораларида никоҳ ҳаром бўладиган шахслардир. Мисол учун, ота-она, бобо-момолар, бола ва набиралар, ака-ука, опа-сингиллар, уларнинг ўғил-қизлари, амма-хола, амаки-тоғалар.

Номаҳрам қариндошлар уларнинг иккисидан бири аёл, иккинчиси эркак деб фараз қилинса, ораларида никоҳ ҳалол бўладиган шахслардир. Мисол учун, амма-холаларнинг ва амаки-тоғаларнинг қизлари.

Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларида силаи раҳм фарз ва вожибдир.

Шофеъий мазҳабида ота-онага силаи раҳм қилиш вожиб, бошқа қариндошларга силаи раҳм қилиш суннат.

Силаи раҳмнинг фарзу вожиблигига далил:

Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай марҳамат қилади:

«Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг» (1-оят).

 «Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 2-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп қилинган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Муслим ибн Абдуллоҳ Ҳанафийдан ривоят қилинади .Болангга яхшилик қил. Шунда у сенга яхшилик қилади. Ким ёмонлик қилса, боласи унга оқ бўлади,. Боланг давоми...

1208 11:22 / 15 май
Баъзи ҳолатларда фарзанд аҳли солиҳ, отаона фожир ва фосиқ бўлиши ҳоллари ҳам учраб туради. Агар отаона Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишни қилса, бола нима қилиши керак давоми...

2855 18:20 / 16.11.2024
Одатда одамларда .Қиз бола бировнинг ҳасми, эртаиндин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин,, деган салбий фикр бўлади. .Ўғил бола эса доимо давоми...

1224 16:47 / 05 июль
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолонинг наздида дўстларнинг энг яхшиси дўстларига энг кўп яхшилик давоми...

1980 15:30 / 12.10.2019
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021