1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Баҳри анвор салавоти

14:09 / 22 август 2641 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ بَحْرِ أَنْوَارِكَ وَ مَعْدِنِ أَسْرَارِكَ

وَ عَيْنِ عِنَايَتِكَ وَ شَمْسِ هِدَايَتِكَ وَ عَرُوسِ مَم لَكَتِكَ

وَأَمْن وَلَايَتِكَ وَ لِسَانِ مَحَبَّتِكَ وَ إِمَامِ حَضْرَتِكَ وَ خَيْرِ خَلْقِكَ وَأَحَبِّ الخَلْقِ إِلَيْكَ عَبْدِكَ وَ حَبِيبِكَ وَ رَسُولِكَ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ الَّذِى حَتَمْتَ بِهِ الْأَنْبِيَاءَ وَ الْمُرْسَلِينَ وَ عَلى مَلَائِكَتِكَ الْمُقَرَّبِينَ مِنْ أَهْلِ السَّمَاوَاتِ وَ أَهْلِ الْأَرْضِينَ رِضْوَانُ اللهِ تَعَالَى عَلَيْهِمْ أَجْمَعِينَ بِرَحْمَتِكَ يا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ وَ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин баҳри анварика ва маъдини асрорика ва ъайни ъиноятика ва шамси ҳидаятика, ва ъаруси мамлакатика ва амни валаятика ва лисани маҳаббатика ва имами ҳазротика, ва хойри холқика, ва аҳаббил холқи илайка, ъабдика ва ҳабийбика ва Расуликан набиййил уммиййиллазий хотамта биҳил анбийа’а вал мурсалийна, ва ъала малаикатикал муқорробийна, мин аҳлис самавати ва аҳлил ардина, ридвануллоҳи таъала ъалайҳим ажмаъийн. Би роҳматика йа арҳамар роҳиймин. Вал ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламин.

Маъноси: Аллоҳим! Ўз нурларинг уммони, Ўз сирларинг маъдани-хазинаси, Ўз иноятинг чашмаси, Ўз ҳидоятинг қуёши, Ўз мулку мамлакатинг гултожи, Ўз валоятинг (дўстлик-яқинлигинг) амнияти тинчлиги-омонлиги, Сенинг муҳаббатинг тили, Ўз ҳузуринг имоми, Ўз халқинг яратмишларингнинг энг яхшиси, халқнинг Ўзингта энг севимлиси, банданг ва ҳабибинг, барча пайгамбарлар ва мурсаллчиларнинг хотами Муҳри ва якунловчиси қилганинг уммий набий бўлмиш Ўз Расулинг ҳазрати Муҳаммадга ҳамда самовот аҳлидан ва ерлар аҳлидан бўлмиш муқарраб фаришталарингта салоту саломлар айла! Ҳаммаларига Аллоҳ таъолонинг ризолиги бўлсин! Раҳматинг билан (дуомизни қабул эт), эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси! Ва бутун оламлар Раббига ҳамд бўлсин!

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганда ва кеч кирганда .Розийнаа биллаҳи Роббан ва давоми...

772 05:19 / 15 ноябрь
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга .Қайси дуо яхши эшитилади, деб айтилганида, у зот .Кечанинг охирги қисми ва давоми...

1831 09:23 / 18 март
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога .Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади Ҳар давоми...

4919 13:00 / 03.08.2021
. . Умора ибн Шубайб асСабаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Шомдан кейин ўн давоми...

1151 05:41 / 08 ноябрь
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021