1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Малавон салавоти

08:10 / 15 август 2530 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимки ушбу салавоти шарифни ҳар тонг ва кеч кирганда уч мартадан ўқиса, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вaсалламга ўттиз минг (жами 60.000) caлaвот йўллаган бўлади ва унга Аллоҳнинг изни билан, олтмиш минг салавот айтганнинг савоби ато этилади.

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
اَللهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَلِهِ كُلَّمَا اخْتَلَفَ الْمَلَوَانِ وَتَعَاقَبَ الْعَصْرَانِ وَ كَرَّرَ الْجَدِيدَانِ وَ اسْتَقْبَلَ الْفَرْقَدَانِ وَ بَلِّغْ رُوحَهُ وَ أَرْوَاحَ أَهْلِ بَيْتِهِ مِنَّا التَّحِيَّةَ وَ السَّلَامَ وَ ارْحَمْ وَبَاركْ وَ سَلِّمْ عَلَيْهِ كَثِيرًا كَثِيرًا إِلَى يَوْمِ الْحَشْرِ وَ الْقَرَارِ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи кулламахталафал малавани ва таъақобал ъасрони ва карророл жадийдани вастақ балал-фарқодани. ва баллиғ руҳаҳу ва арваҳа аҳли байтиҳи миннат таҳиййата вас салама варҳам ва барик ва саллам ъалайҳи касирон касирон ила йавмил ҳашри вал қорори. («Ал-адъийатул ворида,», 174-с).

Маъноси: Аллоҳим, Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг аҳли байтларига икки кеча билан кундуз ўрин алмашиниши давом этгунича, икки аср (замонлар) бир-бирининг изидан келадиган муддатча, янгиланадиган икки хилқат (қуёш ва ой) такрорланиб турадиган вақтча, (жанубий ва шимолий) икки қутб юлдузлари кўринаверадиган муддатча узлуксиз салоту салом ёғдир. Биздан ул зотта ва ул зотнинг аҳли байтларига тахиййат ва саломларни етказ! То (қиёматдаги) тўпланиш ва қарор топиш кунигача ул зотга кўпдан-кўп раҳмат, баракот ва саломларни бардавом ёғдир!

Султон Маҳмуд Ғазнавий воқеаси 
(967-1030)

Хоразмда бир солиҳ киши оғир қарзга ботган эди. Қийналиб, зорланиб юриб, кечаси тушида ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди.

Ул зот: «Ғамгин бўлма! Султон Маҳмуд ибн дедилар. 
У киши: Сабуктегин ҳузурига бор, қарзингни узсин!» 
«Ё Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Мен катта қарзга ботган бир фақир бўлсам, у султон бўлса, қайси аломат билан унинг даргоҳига бораман?!» деди.

«Аломат шуки, у ҳар кун менга олтмиш мингта салавот юборади!» дедилар. 
Қарздор хушнуд бўлиб уйғонди ва султоннинг ҳузурига борди. «Мен катта қарзга ботганман, қарзимни узиб беринг!», деди. 
Султон: «Қайси сабаб билан сенинг қарзингни узаман?» деди. 
Фақир айтди: «Аломат шуки, сиз ҳар куни ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга олтмиш минг салавот юборар экансиз». 

Султон мамнун бўлиб, фақирнинг қарзига етадиган ва яна оиласига нафақа бўладиган неча минглаб дирҳамни бериб юборди. Подшоҳнинг вазири эътироз билдириб: «Бир киши бир сўз айтса, ишониб, шунча катта маблағни бериб юборасизми? Сиз кеча-кундуз халқ, дин ва салтанат хизматида бўлсангиз, бунча кўп салавот айтишга вақтингиз ҳам йўқ, биз сизнинг салавот айтиб ўтирганингизни кўрган ҳам эмасмиз», деди. Шунда султон: «Мен бир китобда ўқиган эдим, кимки тонгда ва шомда уч мартадан малавон салавотини айтса, у олтмиш минг салавот айтган бўлади. Мен буни бардавом айтиб юрар эдим. Фақирнинг сўзидан бунинг ҳақиқат эканини англадим», деб жавоб берди.

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Алҳамду лиллаҳиллазий жаъалал ма`а тоҳуро, Сувни пок қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин, дейди. Оғиз чайқаётганида .Аллоҳуммасқиний мин ҳавзи набиййика давоми...

4613 09:42 / 18.12.2024
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга бавл қилган аъробийга .Масжидда бавл этиш ёки ифлослик қилиш дуруст эмас. давоми...

3127 15:05 / 10.10.2019
Хуросонлик соҳиблар айтишди .Кимки, ҳамма ҳамдни ўз ичига олган ҳамд билан Аллоҳга ҳамд айтаман деб қасам ичса, .Алҳамду лиллаҳи ҳамдан ювафий ниъамаҳу ва давоми...

1683 15:24 / 12.09.2023
1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади Термизий шариф 2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду давоми...

1720 09:06 / 27 январь
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021