Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Рўзани бузмайдиган нарсалар | Фиқҳ дарслари (341-дарс)

19:00 / 14 август 945 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар қусқи рўзадордан ғолиб келса, ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса, ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний чиқарса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, қазо тутмайди.

«Рўзадордан ғолиб келса» дегани беихтиёр қайт қилиб юборса деган маънони англатади.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ثَلَاثٌ لَا يُفْطِرْنَ الصَّائِمَ: الْحِجَامَةُ، وَالْقَيْءُ، وَالْاِحْتِلَامُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қусиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб, манийси тўкилган кишининг рўзаси очилмаслиги, бу ишда жинсий яқинликнинг сурати ҳам, маъноси ҳам йўқлиги учундир.

Томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса рўза очилмаслиги эса бу нарсалардан сақланиб бўлмаслиги учундир.

Агар ҳайвонга, ўликка ёки фарждан бошқа ерга жинсий яқинлик қилса ёхуд ўпса, ёки ушласа-ю маний нозил бўлса, қазо қилади, каффорат йўқ.

Чунки бу ҳолатларда жунублик нуқсонли бўлади.

Агар тишининг орасига кириб қолган нўхатдан кичикроқ нарсани еса, рўзаси бузилмайди. Аммо ўша нарсани оғзидан чиқариб туриб, кейин еса, рўзаси бузилади.

Чунки одатда доимо оғизнинг ичида, тишларнинг орасида озгина таом қолиши бор. Бундай оз нарса тупугининг ўрнида бўлади. Аммо нўхат донасидек ёки ундан катта бўлса, уни еб бўлмайди.

Бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўзаси очилмайди.

Чунки уни чайнаганда майдаланиб, тишларига ёпишиб қолади ва қорнига ҳеч нарса етиб бормайди. Аммо ўша кунжутни бутунлайича ютиб юборса, рўзаси очилади.

Қусқининг ичига қайтиб кетиши, агар у кўп бўлса, рўзани бузади. Муҳаммаднинг наздида агар қасддан қайтариб ютиб юборса, бузади.

Имом Абу Юсуфнинг наздида ичкаридан оғиз тўла қусқи келиб ортига қайтса рўза бузилади. Аммо имом Муҳаммад қусқи оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам «Бузмайди», деганлар ва шу гап амал учун қабул қилинган.

Қорни тўйиб кетгани туфайли еган нарсаси оғзига келиб, ўзи қайтиб кетса, бузмайди.

Агар киши ўзини мажбур қилиб қусса, рўзаси очилади. Чунки бунда рўзадорнинг ўз амали бор.

Хулоса:

1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб-ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.

2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам, рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.

3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.

4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.

5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.

6. Муболағасиз оғиз-бурунни чайса ҳам рўза очилмайди.

7. Fусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.

8. Fийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.

9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлиги эсида туриб, хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.

10. Тиш олдириб, қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди.

11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса, рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни кавласа ҳам рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.

12. Балғам ёки мишиқнинг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўза очилмайди.

13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам рўзаси очилмайди.

14. Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди.

15. Жунуб ҳолда юриш билан ҳам рўза очилмайди.

16. Мушакка, тери остига укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Унинг вожиблари Муздалифада туриш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш, тош отиш, четдан келганлар учун видо тавофини қилиш ва соч олдириш. Бундан ҳажнинг вожиб давоми...

264 19:00 / 06 ноябрь
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . r давоми...

4956 19:01 / 14.04.2022
Академиянинг таъсис санаси 1989 йил.Ўрни Нюделҳи, Ҳиндистон.Бош муассис Марҳум қози Мужоҳид Ислом Қосимий.Академия бош котиби Шайх Холид Сайфуллоҳ давоми...

5275 14:05 / 07.11.2019
Оиша бинти Толҳа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Оишага айтдим ndash Мен унинг қарамоғида эдим. Унинг олдига турли шаҳарлардан одамлар келар эди. Унга яқинлигим давоми...

4727 05:00 / 17.02.2017