
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Гарчи муболаға ва кўп сўзлаш билан бўлса ҳам Исломнинг тақозоси икки аразлашган мусулмонни яраштиришдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар орасини яраштириш мақсадида яхшиликни етказган (ёки: яхши гап-сўзни айтган) ёлғончи бўлмайди”, деганлар. Ушбу ҳадис аразлашганларни яраштириш қатъий зарур эканлигига далолат қилмоқда. Зеро, бунда ёлғондан сақланиш вожибдир. Вожиб эса ўзидан кучлироқ вожиб бўлмагунича, асло зиммадан соқит бўлмайди.
Яна Набий алайҳиссалом бир ҳадисларида: “Сизларга рўза, намоз ва садақанинг даражасидан ҳам афзал бўлган нарсанинг хабарини берайинми?”-дедилар. (Саҳобалар:) “Ҳа, албатта, эй Аллоҳнинг Расули”, дейишди. (У зот:) “Орани ислоҳ қилиш (яраштириш)дир. Орани бузиш эса (динингизга) қирон келтирувчидир”, дедилар.
Абдулҳамид Зайриевнинг
“Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида нашрга тайёрланди.