1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Қуръоннинг балоғати ва фасоҳати

19:00 / 05.08.2025 792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ

«Агар сенга қоғозда китоб нозил қилсак, уни қўллари билан ушлаб кўришса ҳам, куфр келтирганлар: «Бу аниқ сеҳрдан ўзга нарса эмас», дерлар» (Анъом сураси, 7-оят).

Чунки аслида уларда ҳақиқатни англаш майли йўқ. Улар нима қилиб бўлса-да, инкор қилишнинг йўлини ахтарадилар. Ушбу талабни қўйишнинг ўзи ҳам ортиқча. Агар улар ҳақиқатга етиш истагида бўлганларида, ораларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг борликларининг ўзи кифоя қиларди. Барчаларининг эътирофига кўра, умрида бир оғиз ҳам ёлғон сўз сўйламагани билан машҳур бўлган, мушрикларнинг ўзлари Амин деган лақаб қўйган зот қирқ ёшидан кейин Аллоҳнинг номидан ёлғон гапирармиди? Агар уларнинг истаги ҳақиқатга етиш бўлганида, Қуръони Каримнинг оғзаки шаклда нозил бўлиб турганининг ўзи ҳам етар эди. Қуръоннинг балоғати ва фасоҳатини, ғайриоддий услубини кўриб-билиб, «Бу башарнинг сўзи эмас», деган одамлар нега энди унинг қоғозга ёзилган шаклда тушишини талаб қилиб қолдилар экан?! Ҳақиқатни истаганлариданми? Йўқ, уларда бундай мақсад йўқ. Фараз қилайлик, уларнинг Қуръонга нисбатан шак ва шубҳаларини кетказиш учун

«Агар сенга қоғозда китоб нозил қилсак, уни қўллари билан ушлаб кўришса ҳам», иймонга келмайдилар. Тўғри йўлга тушиб олмайдилар. Чунки улар аслида ҳақиқатга етмоқчи эмаслар. Шунинг учун уларнинг талабларидан ҳам аниқроқ мўъжиза содир бўлганда:

«Бу аниқ сеҳрдан ўзга нарса эмас», – дерлар».

Яна

ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ

«Улар: «Унга фаришта туширилса эди», – дедилар. Агар фаришта туширсак, иш битди ҳисоб. Сўнгра уларга муҳлат берилмас.» (Анъом сураси, 8-оят).

Бу оятда кофир-мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига шубҳа қилишлари ҳақида сўз бормоқда. Улар «Муҳаммаднинг пайғамбарлигини тасдиқлаб, осмондан фаришта тушсагина, унинг гапларига ишонамиз», қабилида даъволар қилишган эди. Бу ҳам аввалги оятдаги талабга ўхшаб, ҳақиқатни билиш истагидан эмас, саркашликларининг жиловсизлигидан келиб чиққан эди.

« Улар: «Унга фаришта туширилса эди», – дедилар».

Аммо бу талаб нақадар хатарли эканини англаб етмадилар. Одатда Аллоҳ таоло пайғамбарини ёлғончи қилган қавмга фаришта туширадиган бўлса, фақат уларни ер билан яксон қилиш учунгина туширади.

«Агар фаришта туширсак, иш битди ҳисоб. Сўнгра уларга муҳлат берилмас».

Барчалари ҳалок этилиб, ер билан яксон қилинур.

Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 22 октябрдаги 02-07/6395-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга ndash ўшаларга аламли азобни тайёрлаб қўйдик, Исро сураси, давоми...

1739 19:00 / 02.01.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга .Одамга сажда қилинглар, ndash деганимизда, сажда қилдилар, магар иблис .Сен лойдан давоми...

2410 19:00 / 28.05.2024
.Батаҳқиқ, Аллоҳ .Албатта, Аллоҳ камбағал, биз эса боймиз,, деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва расулларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб давоми...

2886 19:00 / 14.02.2023
.Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

2968 16:08 / 31.05.2020