1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мадинаи Мунавварада китоб кўргазмаси бошланди

15:30 / 02 август 625 pdf Ўқиш режими + -

2025 йил 29 июлдан Мадинаи Мунавварада китоб кўргазмасининг 4-даври бошланди. Бу ҳақда asharq.com сайти хабар берди. Кўргазма «Адаб, нашр ва таржима» қўмитаси томонидан ташкил қилинган. Кўргазмада 300 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро нашриётлар иштирок этмоқда. Тадбир Қирол Салмон халқаро конференция марказида бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Миср, Сурия, Тунис, Марокаш, Буюк Британия, Швеция каби 10 та араб ва хорижий давлат нашриётлари қатнашмоқда. Бу тадбир Саудия Арабистонидаги «Китоб кўргазмалари ташаббуси» доирасида ўтказилмоқда. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад нашриёт соҳасини ривожлантириш, маданий-маърифий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Тадбир мактаб ва олий ўқув юртларининг ёзги таътил даврига тўғри келгани сабаб, ёшлар ва ўсмирлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Уларга ўқув ва кўнгилочар интерактив дастурлар, шунингдек, болалар учун алоҳида майдончалар ҳам ташкил этилган.

Кўргазма доирасида анжуманлар, мунозарали мажлислар, маърифий ва амалий семинарлар шу билан бирга китоб муаллифлари билан дастхат қўйиш лойиҳаси ҳам ўрин олган.

Ушбу кўргазма Мадина шаҳрининг илм-фан ва маданият маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Кўргазма 4 августгача давом этади

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий 20212022 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн давоми...

5608 10:52 / 17.06.2021
Бугун 30 ноябрь куни Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имомхатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар давоми...

4059 15:53 / 30.11.2020
Мақола мавжув эмас

5677 05:00 / 11.03.2017
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф буюришган эди. Кеча, 14 апрель куни Туркияга ташриф буюрган юртимиз давоми...

2000 22:00 / 15.04.2023
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021