
10 асрга оид қадимий идиш Самарқанднинг Афросиёб тепалигида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида топилган. Идиш «Гуллаётган куфий» хат услубида битилган бўлиб, «Лиллаҳи Куллуҳу» (لله كله), яъни «Барчаси Аллоҳники» ибораси Ислом қадриятларида юксак маънавий руҳни ифодалайди. Миллий ёзувда акс этган ноёб намуна ҳозирда Самарқанд давлат тарихий-меъморчилик ва санъат музей қўриқхонаси коллекциясида сақланмоқда.
Келажакда ушбу артефакт Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олиши кутилмоқда.