1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шошқалоқлик оқибати

13:51 / 24 июль 1424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунларнинг бирида ўн ёшли бола қаҳвахонага кирди ва стол атрофига ўтирди. Хизматчи аёл идишда сув келтириб, боланинг столи устига қўйди. Бола: «Какаоли музқаймоқ неча пул?», деб сўради.

Хизматчи аёл: «Беш доллар», деди.

Болакай ҳамёнидан қўлини чиқариб, пулни санай бошлади ва хизматчи аёлдан: «Яхши, какаосиз музқаймоқ неча пул?», деб сўради.

Бу орда харидорлар ўтириш учун стол бўшашини кутиб туришган эди. Хизматчи аёлнинг сабри тугай бошлади, қўполлик билан: «Тўрт доллар», деб болага жавоб берди.

Бола пулини санаб: «Оддий музқаймоқ оламан», деди.

Ходима унга сўраганини олиб келди, ҳисоб чекини стол устига қўйиб кетди. Болакай музқаймоқни еб бўлиб, пулини тўлаб, қаҳвахонани тарк этди. Ходима қайтиб келиб, стол устини артаётганда, кўзи ёшга тўлди. Чунки идиш четида бир доллар турганини кўрди. Қаранг, болакай хизматчи аёлга чойчақа бериш учун бир доллар ортсин деб, ўзини какаоли музқаймоқ ейишдан маҳрум қилган экан.

Бу ҳикояда хизматчи аёлнинг болага нисбатан сабри тугаб бориши, шошқалоқлик билан бола ҳақида нотўғри гумонга боришини, болакайнинг арзон музқаймоқ танлаши ўша хизматчи аёл туфайли экани маълум бўлди. Шошилмасликда саломатлик бор бўлса, шошқалоқликда надомат бор.

«Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ бир куни сафарга бориш мақсадида кемага миндилар. Кемадалик пайтларида қирғоқ тарафдан бир кишининг акса уриб, Алҳамдулиллаҳrdquo давоми...

2396 15:30 / 27.01.2023
Аҳмад ибн Юсуф ўзининг .Мукофот ва гўзал оқибат, номли китобида шундай ёзади.Ҳорун ибн Маллул отасидан жуда катта молдавлатни мерос қилиб олди. У молни ҳисоб китоб давоми...

2372 11:58 / 15.12.2022
. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом орамизда туриб, ўша турган жойларида Қиёмат қойим давоми...

4934 16:20 / 26.01.2024
Бойлар билан ҳаммажлис улфат, яқин бўлишдан эҳтиёт бўлиб, мискинлар билан кўп ўтириш.Чунки ҳикмат ва ахлоқ китобларида бойлар, яъни молдавлати охиратларидан давоми...

1219 15:13 / 02 сентябрь