1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Каъбанинг ҳалқасимон қилиб айлантириб чиқилган белбоғи остидаги битиклар

17:11 / 23 июль 1368 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Каъба устидаги ипак матонинг мултазам эшиги томонидан бошқа барча томонида учтадан қандилга ўхшаш тикилган кашта бор. Мултазам томонда эса катта бир бўлак тикилган нарса бор. У «Ихда» деб номланади. Матонинг ҳар рукнида тўртбурчак тикилган кашта бўлиб, у «Сомадийя» деб аталади. Ана шу бўлакка Ихлос сураси ёзиб қўйилган. Ҳар бирининг ҳажми 82х85 см. Аммо тўртта томондаги учтадан қилинган қандиллар қуйидагичадир:

1. Ҳажми — 72х58 см. «Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн», деб ёзилган.

2. Ҳажми — 46х65 см. «Йа Ҳайю, йа Қойюму», деб ёзилган.

3. Ҳажми — 46х65 см. «Йа Роҳману, йа Роҳийму», деб ёзилган.

Мултазам эшиги томонда «Ихда» деб номланган бўлак 490 см.

Мазкур ипак мато Маккаи Мукаррамада ишлаб чиқарилган. Уни Каъбага икки шарафли ҳарам ходими Фаҳд ибн Абдулазиз ҳадя қилган.

Хатим томондаги битиклар

Шимолий томонда қуйидаги оятлар ёзилган:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

1. «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бандаларимга ёлғиз Менинг Ўзимгина мағфиратли, меҳрибон эканлигимни хабар беринг» (Ҳижр сураси, 49-оят).

Бу оят ёзилган ўрин 240 см.

2. «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга якинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан» (Бақара сураси, 186-оят).

Бу оят ёзилган ўрин 243 см.

Эшикка қарама-қарши томондаги битиклар

(Каъбанинг орқа томони)

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

1. «Мўминларга хушхабар берингки, шак-шубҳасиз, улар учун Аллоҳ томонидан катта фазлу марҳамат бордир» (Аҳзоб сураси, 47-оят).

Бу оят ёзилган ўрин 244 см.

2. «Ким бирор-бир ёмон иш қилса ёки Аллоҳнинг буйруқларига итоат этмасдан ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг мағфират қилгувчи ва меҳрибон эканини топар-кўрар» (Нисо сураси, 110-оят).

Ҳажарул асвад билан Рукни Яманий оралиғидаги битиклар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

1. «Иш шудир. Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта бу ҳурмат дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур» (Ҳаж сураси, 32-оят).

Бу оят ёзилган ўрин 242 см.

2. «Мен тавба қилган ҳамда иймон келтириб яхши амаллар қилган, сўнгра тўғри йўлга юрган кишиларни мағфират қилгувчидирман» (Тоҳо сураси, 82-оят).

Бу оят ёзилган ўрин 237 см.

Мулоҳаза

Ипак мато устига бадиий шаклда ёзилган битиклар доим бир кўринишда туравермайди. Балки баъзи вақтларда ўзгаришлар бўлиб туради. Бундан мақсад янада афзалроғига етишишдир. Албатта, бу нарса масъул шахслар рози бўлганларидан кейин амалга оширилади.

Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқузоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинларrdquo Ҳаж 27 оят. . Абдуллоҳ ибн Умар давоми...

5257 12:00 / 26.06.2022
Каъба томида, Хатим устида тарнов бўлиб, у ёмғир ёққанда, том ювилганда сувни оқизиш учун ўрнатилган. Буни биринчи бўлиб Қурайш томни қурганида ўрнатган. Баъзи давоми...

1207 11:11 / 26 июнь
Ёд этинг, Биз Байтни Каъбани инсонларга савоб қозониш бир тан, бир жон бўлиш учун жамланиш ва омонлик маскани қилдик. Сизлар мақоми Иброҳимдан бир давоми...

13877 05:00 / 16.01.2017
Ҳижратдан 18 йил олдин Қурайш Каъбани қуришга киришди. Улар бино қурилиши учун фақат ҳалол пул киритишга келишиб олишди. Унинг қурилишига мажбурлаб олинган маҳр, давоми...

1890 11:23 / 03 июнь
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021