1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Шубҳали луқманинг оқибати

14:33 / 16 июль 1268 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

«Бир куни бир кишининг таклифига биноан уйига меҳмонга бордим. Эндигина оғзимга бир луқма солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас, деган ҳис келди. Икки-уч оғиз суҳбатдан кейин маълум бўлдики, овқат ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетган эди. Мен унга тавба ва истиғфор айтдим. Лекин, шунга қарамай, икки ойгача ўша луқманинг зулмати сезилиб турди, икки ойгача қайта-қайта «фалон гунохни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол», деган хаёл ва васваса бўлаверди, гуноҳ қилиш истаги қалбдан кетмай қолди».

Аллох таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бу нарсани сезмаймиз.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза Исломнинг тўртинчи рукнидир.Намоз эса иккинчи рукндир.Намозни тарк қилган ҳолда рўзанг билан фахрланма

3918 02:28 / 27.05.2017
Ўзингдан бошла, сўнгра ёнингдан. Маломат қилишда, аввало ўзингни маломат қилгин. Ҳисоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб қилинглар. Кўзингдаги хурмо давоми...

3146 20:33 / 23.02.2023
Ҳаётингнинг ҳар бир кунини охирги кунингдек яша Зеро, қайси бир кун албатта охирги бўлади.

2997 05:25 / 16.09.2017
21. Шайх Муҳаммад Ротиб Набулсий дедилар Мўмин ажали яқинлашганда ҳаётининг энг бахтли лаҳзасида бўлади. Чунки, у бу пайтда барча ибодатларининг мевасини давоми...

4132 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021