1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Аббосийлар давридаги ҳолат

11:38 / 12 июль 1316 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аббосийлар 132-656 ҳижрий, 749-1258 мелодий йиллар орасида, беш юз йигирма тўрт йил давомида мусулмон оламига етакчилик қилдилар.

Аббосийларнинг етакчилик даври иккига бўлинади. Биринчи аббосийлар давлати 132-247 ҳижрий, 749-861 мелодий йиллар орасида бўлиб, унда ўнта халифа ҳукмдорлик қилган ва қувват ҳамда эгалик даври бўлган.

Иккинчи аббосийлар давлати 247-656 ҳижрий, 861-1258 мелодий йиллар орасида бўлиб, унда йигирма еттита халифа ҳукмдорлик қилган, бу даврда халифалар заифлашган ва таъсир кучларини йўқотган, аскарлар барча соҳаларни эгаллаб олишган

Аббосийлар даврида тўғри йўлдан бурилиш ва пасайиш аввалгидан кўра кўпайди ва авж олди.

- Подишоҳлик тузими яна ҳам авж олди. Умавийлар қабиласидаги энг яхши одамга мулкни мерос қолдирган бўлсалар, аббосийлар оиласига қолдирадиган бўлдилар. Ҳатто ўн, ўн икки ёшли болачаларга подшоҳлик мерос қоладиган бўлди. Бу ўз навбатида мусулмон оламига катта салбий таъсир кўрсатди.

- Умавийлар бошлаган сиёсий мухолифларга қўполлик қилиш аббосийлар даврида авж олиб жирканч қатлиомларгача етди.

- Давлат мулкини беҳуда ва ўз фойдасига сарфлаш иши аббосийлар даврида жуда ҳам авж олиб кетди.

- Мусулмон уммати аста-секин ҳокимларнинг фаолиятини текшириб бориши аббосийлар даврида бутунлай йўқолди.

- Аббосийлар даврида илмий ҳаракат кенгайиши давомида қадимги юнон, лотин ва бошқа тиллардан китобларни таржима қилиш авж олди. Мазкур таржима қилинган нарсалар ичида фойдалиси ҳам, зарарлиси ҳам бор эди. Улардан зарарлисининг касофати туфайли мусулмон оламида қарматийлар, мўътазилийлар, муржиъалар, қадария, жабрия каби ботил мазҳаблар тарқалиб кетди. Бузуқ мазҳаблардан саломат қолганлар ҳам Қуръони Карим ва суннат асосида эмас, кўпроқ фалсафа асосида баҳс ва тортишув олиб борадиган бўлдилар. Бу ўз навбатида мусулмонлар оммасига ҳам жуда катта салбий таъсир кўрсатди.

- Мазкур ақийдаси бузилган тоифалардан занжийлар, қарматийлар, ҳашшошийлар, убайдийлар ва ботинийлар очиқ-ойдин қаршилик кўрсатишга ўтдилар.

- Маишатбозлик, молу дунёга ўч қўйиш ва бекорчи дабдабалар кўпайди.

- Жория тутиш, хусусан, қўшиқчи ва ўйинчи жориялар тутиш пайдо бўлди ва авж олди.

- Тасаввуф номидан иш кўрадиган тарки дунёчилар, қалбаки зоҳидлар ва уларга ўхшаш бошқа тоифалар кўпайди.

- Турли давлатлар марказий давлатдан ажраб чиқиб, мусулмонларнинг бирлиги йўқолди.

- Илмсизлик ва бидъат-хурофотлар тарқалди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс шундай дейди.Қадимги юнон файласуфи Арастунинг китоблари университет таълимида муҳим ўрин тутди, чунки Арасту оқилона изоҳ, соғлом давоми...

1480 14:46 / 15.01.2024
У чиндан ҳам ўз ишининг устаси эди. Аммо оиласи катталашиб, эҳтиёжи ортиб боргани касбини ўзгартириши кераклигини ўйлаб қолди. Ишлаб турган жойидан бўшаса, қўлига давоми...

3182 11:00 / 03.02.2021
Хулласи калом мазкур ноқулай ҳолатдаги дин Рим империяси ҳудудларида ва унинг кучи ва таъсири остида дунёнинг бошқа тарафларида ҳам кенг тарқалди.Император давоми...

5589 14:40 / 17.12.2018
Насронийлик дини мусулмон тадқиқотчиларининг диққатини кўпдан буён ўзига тортиб келади. Бу дин биноси уч асосга барпо қилинган ndash Муқаддас учлик1, дастлабки давоми...

17147 18:00 / 14.03.2019
Аудиолар

210981 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130240 14:35 / 11.08.2021