1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Каъба эшигининг қулфи ва устига ёпилган матонинг тарихи

16:15 / 11 июль 1387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Султон Абдулҳамид Усмоний томонидан ҳижрий 1309, милодий 1891 йили ясалган эски қулф асосида ҳижрий 1399, милодий 1979 йили янги қулф қайта ишланди. Бу ўзгартириш янги эшикка муносиб бўлди. Уни қайта таъмирлашга эҳтиёж қолмади. Бу қулфнинг узунлиги 34 см. Ҳар томонининг эни 6 сантиметрдан. Ҳар бир томонида сариқ мисдан бир бўлак бор. У томонларнинг узунлиги 8 см, эни 2 см. Қулфга қуйидаги ибора ўйиб ёзилган: «Холид ибн Абдулазиз оли Сауд томонидан ҳижрий 1399 йили ясалган».

Энди каъба устига ёпилган матонинг тарихи ҳақида сўз юритамиз.

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалонийнинг хабар беришича, Каъбага биринчи бўлиб Исмоил алайҳиссалом кисва, яъни ёпқич ёпганлар. Бошқа бир ривоятда эса бу амални Аднон қабиласи қилгани айтилади.

Яна баъзилар эса биринчи бўлиб яманлик Туббаъ Асъад ал-Ҳимярий ёпган, дейишади.

Каъбага биринчи бўлиб ипак кисвани Аббос ибн Абдулмуталлибнинг онаси Натила бинт Жаноб ёпганлиги ҳам айтилади. У ўғли Аббос йўқолиб қолганида, «Агар ўғлим топилса, Каъбага ипак кисва ёпаман», деб назр қилган экан.

Яна баъзилар булардан бошқа кишилар ёпганини айтишган. Исломда биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, сўнгра халифалар ўз замонларида мато ёпишган. Милодий 1258, ҳижрий 656 йили Аббосийлар халифалиги барҳам топганидан кейин Каъба устига ёпиладиган мато Миср ва Ямандан келтириладиган бўлди. Подшоҳ Солиҳ Исмоил Қалавун Қоҳира четидаги учта қишлоқни мато тўқишга жалб этгач, мато Мисрдан келадиган бўлди. Кейин ҳижрий 947 йили Султон Салимхон Усмоний у қишлоққа ана шу вазифа учун бошқа еттита қишлоқни қўшди. Сўнгра Муҳаммад Алий Пошо мато ишлари учун ҳукумат бошқармасини тузди. То милодий 1924, ҳижрий 1343 йилда фавқулодда сабаблар бўлгунича Миср ҳукумати мато ишлаб чиқаришни ва уни ҳар йили Маккага юборишни ўз тасарруфига олди. Милодий 1924 йилдан кейин бу масъулиятли ишни подшоҳ Абдулазиз оли Сауд ўз бўйнига олиб, Маккаи Мукаррамада мато ишлаб чиқариш учун иншоот қуришни амр қилди. Биринчи мато ҳижрий 1346 йили тўқиб чиқарилди. Ҳижрий 1355 йили Саудия ҳукумати билан Миср ҳукумати ўртасида келишув тузилганига қадар мана шу фабрикада мато тўқилди. То ҳижрий 1381 йили тўхтаб қолгунга қадар Миср яна ҳар йили мато жўнатишни бошлади. Ҳижрий 1392 йилдан бошлаб Саудия ҳукумати мато фабрикасини қайта очиб, яна ишлаб чиқаришни бошлади. Ҳозир Маккаи Мукаррамада янги ипак мато тўқувчи «Кисва» фабрикаси ишламоқда.

Макка, Каъба, Замзам тарихи,
ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар валиллааҳилҳамд,. Маъноси .Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ давоми...

5309 15:08 / 14.06.2024
Аллоҳ таоло Каломи мажидида Тонгга қасам, ўн кечага қасам... деган Фажр, 1, 2.Саҳиҳ қавлларга кўра, оятдаги ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн давоми...

6032 05:11 / 14.08.2018
Тaвoф чоғидa тилoвaтдaн зикр aфзaлдир Имoм Aбу Ҳaнифa рaҳимaҳуллoҳ нaздлaридa, тaвoф пайтидa тилoвaт қилиш хилофи авло, яъни нoмунoсиб ишдир. Шунинг учун тaвoф пайтидa Қуръoни давоми...

4021 05:00 / 16.01.2017
. Сиз парвардигорингизга намоз ўқинг ва қурбонлик қилингrdquo Кавсар 2 оят. . Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг нишонларидан қилдик. Уларда давоми...

5302 05:00 / 16.01.2017
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021