1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Динимизнинг гўзаллигига боқинг!

12:05 / 07 июль 1893 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Мадинадан Маккага қараб йўлга чиқди. Туяга миниб олган, ёнида эшаги ҳам бор эди. Туяси чарчаганида эшагини минарди. Бошида салласи, эгнида бежирим чопони бор эди.

Йўлда саҳройи бир йигит учради. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо унга:

– Сен фалончининг ўғли эмасмисан?! -деди.

У:

– Ҳа, мен ўшаман! -деб жавоб берди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо унга деди:

– Мана бу эшакни ушла, у сенга. Мана бу саллани ҳам бошингга ўраб ол. Мана бу чиройли чопон ҳам сеники!

Аъробий йигит нарсаларни олиб кетгач, Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ҳамроҳлари сўрашди:

– Аллоҳ сизни ислоҳ этсин! У бир аъробий бўлса, уни озгина нарса ҳам хурсанд қилар эди. Унга озгина мол ва таом бериб, эшагингизни, саллангизни ва чопонингизни ўзингизга олиб қолсангиз бўларди!

Абдуллоҳ деди:

– Унинг отаси отам Умар ибн Хаттоб билан дўст эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман:

إِنَّ أَبَرَ البِرِّ صِلَةُ الرَّجُل أَهْلَ وُدِّ أَبِيه

«Яхшиликларнинг энг яхшиси киши отасининг дўстлари билан алоқа боғлашдир».

Имом Муслим ривояти.

Динимизнинг гўзаллигига боқинг!

Ахлоқнинг гўзаллигига боқинг!

Яхшилик дегани бизнинг динимизда ота-онанинг фақатгина тириклигида яхшилик қилиш эмас, балки ўтганларидан кейин ҳам уларнинг дўстларига, уларни яхши кўрадиганларга яхшилик қилишдир!

Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг отасига қилаётган яхшилигини қаранг! Унга йўлиққан аъробий йигит унинг отасига дўст эмас эди, отасига дўст бўлган кишининг ўғли эди. Шундай бўлса-да, унга катта яхшилик қилди. Энди отасининг дўстини кўриб қолганида борми...

Абу Усайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб деди:

– Эй Аллоҳнинг Расули! Ўтиб кетган ота-онамга яхшилик қила оламанми?

Набий алайҳиссалом дедилар:

– Ҳа, албатта! Уларнинг ҳаққига дуо қиласан, истиғфор айтасан, уларнинг аҳдларини ижро қиласан, дўстларини эҳтиром этасан, улар орқали силаи раҳм қилинадиганлар билан силаи раҳм қиласан!

«Яхшиликнинг энг яхшиси»ни қизғанманг. Ота- онангизнинг дўстларига, аҳбобларига қаранг. Улар билан алоқа ўрнатинг. Онангизнинг дугонаси бемор бўлганда зиёратига келсангиз, бу қандай ҳам ажиб яхшилик бўлади! Сиз гўё унга «бир кўз учун минг кўз икром қилинади», дегандек бўласиз!

Вақти-вақти билан отангизнинг дўстини зиёрат қилиб турсангиз, бу қандай буюк яхшилик бўлади! Уларни йўлда кўриб қолсангиз, уларга очиқ юз билан қўл узатсангиз, эҳтиёжлари борлигини билиб қолсангиз, уларга ёрдамга шошилсангиз, нақадар улуғ иш бўлади бу!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
22. Саҳл ибн Муъоз отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким отаонасига яхшилик қилса, унга Тубо бўлсин, Аллоҳ азза ва жалла унинг умрини зиёда давоми...

3690 20:06 / 15.11.2018
Насабларни ўрганиш, қариндошуруғларни аниқлаш, она тарафдан, ота тарафдан қариндошлик қаергача бориб етади, бирбирига қандай уланади ndash буларни пухта билиб олиш давоми...

2531 11:30 / 27.04.2019
60. Миқдом ибн Маъдийкарибдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим.Албатта, Аллоҳ сизга оналарингизга яхшилик давоми...

3580 11:40 / 09.03.2019
. ,. Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кишининг аҳли аёлига қилган нафақаси садақадир,, дедилар,. Шарҳ давоми...

1480 15:57 / 28 июнь
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021