Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди | Сийрат дарслари (335-дарс)

19:00 / 04 июль 1311 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

702. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Садақага амр қилинганимизда, бу ишни зўрға қилар эдик. Абу Ақийл ярим соъ келтирди. Бошқа бир киши ундан кўпроқ келтирди. Шунда мунофиқлар: «Албатта, Аллоҳ анавининг садақасидан беҳожатдир. Мана бу бўлса, фақат риё учун қилди», дейишди. Шунда «Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни… айблайдиган» (ояти) нозил бўлди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

703. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда, у қочиб қутула олмайди», дедилар ва «Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир»(ояти)ни қироат қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

704. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг   наздида энг катта гуноҳ қайси?» деб сўради. «У сени яратган бўлса-да, Унга (бирор нарсани) тенглаштиришинг», дедилар. «Кейин қайсиси?» деди. «Таомингга шерик бўлишидан қўрқиб болангни ўлдиришинг», дедилар. «Кейин қайсиси?» деди. «Қўшнингнинг аёли билан зино қилишинг», дедилар. Аллоҳ буни тасдиқлаб, «Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур» оятини нозил қилди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

705. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Яқин қариндошларингни огоҳлантир» ояти нозил бўлганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб, баланд овоз билан: «Эй Бану Фиҳр! Эй Бану Адий!» деб Қурайш уруғларига нидо қилдилар. Улар тўпланишди. Ўзи чиқа олмаган кишилар гап нималигини билиш учун одам юборишди. Абу Лаҳаб ва Қурайш (қавми) келди. У зот уларга қараб: «Агар сизларга ҳозир водийда отлиқлар устингизга бостириб келишга тайёр турибди десам, ишонасизларми?» дедилар. «Ишонамиз, сенинг ёлғон гапирганингни сира кўрмаганмиз», дейишди. «Албатта, мен сизларга қаттиқ азобдан қўрқитувчи бўлиб келдим»,  дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: «Ҳалок бўлгур, бизни шунга йиғдингми?» деди. Шунда «Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок! Унга моли ва касб қилган нарсаси фойда бермади» (ояти) нозил бўлди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҚАБАСОТУН МИН ҲАЁТИР РОСУЛ 3қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишИЙМОН 15 Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига давоми...

5231 20:19 / 28.04.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сув билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд давоми...

4423 11:35 / 13.10.2019
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ривоят қилади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қизлари ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳонинг вафот қилган ўғли жасадини давоми...

4040 18:00 / 06.12.2018
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари барча инсоният учун давоми...

4058 19:53 / 28.04.2017
Аудиолар

211315 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар