1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Тахриж ҳақида

12:58 / 25 июнь 918 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тахриж ҳақида айтадиган бўлсак, тахриж деганда мутлақ мужтаҳиднинг масалаларни усулул-фиқҳ асосида чиқариши тушунилади. Шу ўринда таҳоратни бузадиган амаллар бобида «Нажосатнинг чиқиши таҳоратни синдиради», дейилган эди. Шу қоида асосида «қон чиқиши, қайт қилиш таҳоратни бузади», дейилган эди. Эсладингизми? Чунки улар нажосат эди. Шу қоидага кўра «закарни ушлаш, авратни ушлаш, аёл кишини ушлаш таҳоратни бузмайди», деган хулоса келиб чиқади. Бу хулосалар ҳамма нарсага битта қоида билан муомала қилиш туфайли келиб чиқди. Демак, битта қоида натижасида юзлаб масалалар келиб чиқиши мумкин экан. Фиқҳнинг бошқа бобларини ҳам шу биргина мисолга таққослаб кўришингиз мумкин.

Демак, истинботни ким қилар экан? Мутлақ мужтаҳид қилар экан, усулул-фиқҳ ёрдамида қоидаларни барпо қилиш учун қилар экан. Тахриж эса масалаларни мана шу қоидалар асосида барпо қилиш экан.

Мутлақ мужтаҳид қоидалар ишлаб чиқиб, шу қоидалар ёрдамида фаръий масалаларни чиқаради. Биз эса кейин келиб, масалаларни мана шу қоидалар асосида чиқариб олишимиз мумкин. Масалан, «Нажосат чиқиши таҳоратни синдиради» деган қоида асосида қиёматга қадар масалаларни чиқариб олаверар эканмиз. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳам шу қоида билан ишлаганлар, биз ҳам шу қоидани ишлатишда давом этамиз. Эътибор беряпсизми?

Сизлар айтган мутлақ ижтиҳоднинг кўриниши икки юз йил давомида мукаммал тарзда бўлган. Биринчи ва иккинчи аср уламолари, муфтий ва мударрислари Қуръон ва Суннатдан истинбот қилар эдилар, масалаларни тахриж қилар эдилар. Улар икки аср давомида мана шундай услубда давом этганлар. Хўш, улар шу икки аср ичида Қуръон ва Суннатдан барча қоидаларни чиқариб бўлишганми? Йўқ. Улар Қуръони Каримдан барча қоидаларни тўлалигича чиқариб улгуришмаган. Шунинг учун ҳам учинчи ва тўртинчи аср уламолари ушбу қоидаларни такомиллаштиришган. Аввалги аср уламолари юздан тўқсон беш ёки тўқсон саккиз фоиз қоидаларни Қуръон ва Суннатдан чиқарган бўлишлари мумкин. Саҳоба ва тобеъинларнинг давридан то иккинчи аср ниҳоясига етгунга қадар юздан тўқсон фоиз қоидаларни Қуръон ва Суннатдан чиқарган бўлишлари мумкин. Учинчи ва тўртинчи аср уламолари эса бу ишни ниҳоясига етказишган. Шунинг учун биринчи ва иккинчи аср уламоларининг деярли барчалари мутлақ мужтаҳид бўлишган. Улар учун мутлақ ижтиҳод жуда осон бўлган, чунки улар ўша даврнинг тилини яхши билишган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин даврда яшашган ва кўп нарсадан бохабар бўлишган, ҳадис ва асарлар ўша пайтда машҳур ва собит бўлган. Шунинг учун ҳам нақл, илм ва маърифат эътиборидан улар учун мутлақ ижтиҳод осон бўлган. Учинчи ва тўртинчи асрда эса асл манбадан бироз узоқлашилгани сабабли мутлақ ижтиҳод ҳам шундан бироз таъсирланган. Мутлақ ижтиҳодга деярли эҳтиёж тушмагани учун қолган бўшлиқ тўлдириб қўйилди, холос. Шунинг учун ҳам кейин келган уламолар бу ишни жуда оз нисбатда давом эттиришган. Мисол учун, имом Таҳовий роҳимаҳуллоҳ фиқҳда 95% имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга эргашадилар, 5% эса ўзлари мутлақ мужтаҳид ҳисобланадилар. Масалан, у киши бир масалада «Менинг наздимда бундай» деб, имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга хилоф қилганлар. Имом Жассос, имом Таҳовий ва имом Кархийлар ихтиёр қилган масалалар мазҳабнинг аслига хилоф ҳисобланади (лекин уларнинг гаплари ҳанафий мазҳабидан деб эътироф қилинади. Хилоф бу ерда мазҳабнинг аслида бўляпти), чунки у даврда ижтиҳод нафаси ҳали бор эди.

Демак, учинчи ва тўртинчи асрларда истинбот ва тахриж қилинмай қолган қоидаларни такомиллаштириш давом этган. Ушбу тўрт аср ниҳоясига етгунга қадар Қуръон ва Суннатдаги барча фиқҳий қоидалар мукаммал ҳолга келтирилган. Ушбу тўрт аср уламолари умматнинг етук ва забардаст уламолари ҳисобланиб, ақл бовар қилмас даражада ғайрат-шижоат қилишган ва эътиборга молик бирор нарса улардан четда қолмаган. Шу боис улардан сўнг бирорта ечимсиз масала қолмаган.

Энди тўртинчи асрдан сўнг бугунга қадар шариат ҳукмларининг баёни фақат тахриж қилиш йўли орқали баён қилиб келинган, чунки барча қоидалар биринчи ва иккинчи асрлардаги мутлақ мужтаҳидлар ҳамда учинчи ва тўртинчи асрдаги мунтасиб мужтаҳидлар томонидан ишлаб чиқиб бўлинган. Шунинг учун кейинги даврларда бирор ҳукм чиқариш керак бўлса, ушбу қоидаларга мурожаат қилиш керак бўлган. Янги ҳукмларни баён қилишда қоидаларга мурожаат қилишдан бошқа чора йўқ! Демак, ижтиҳод бир босқичдан иккинчи босқичга кўчиб ўтди.

Бу мавзуни қуйида яна батафсил баён қиламиз.

Демак, истинботда қоидалар барпо қилинар экан, масалалар эса ушбу қоидалар асосида тахриж қилинар экан. Буларнинг барчаси дастлабки тўрт аср ичида содир бўлган. Иншааллоҳ, қуйида табақалар ва уларни ажратиш ҳақида батафсил гаплашиб, бу мавзуни тамомлаймиз.

Эътибор қаратишингиз лозим бўлган нуқта шуки, уммат уламоларининг барчаси ижтиҳод тўртинчи асрдан кейин бир босқичдан бошқасига кўчиб ўтганига иттифоқ қилишган. Бу босқич эса янги келиб чиққан масалаларни қоидаларга мурожаат қилган ҳолда тахриж қилиш, яъни ишлаб чиқиш эди. Лекин бугунги кунда баъзи тоифалар қаерга қайтишни хоҳлашяпти? Қуръон ва Суннатдан истинбот олишга! Бунга жуда кўп гувоҳ бўляпмиз. Кўпчилик мана шу услубга қаттиқ боғланиб қолган.

Қуръон ва Суннатга қайтмоқчимисиз? Қуръон ва Суннатдан истинбот қилишга қайтишнинг биринчи шарти – мутлақ мужтаҳид бўлиш! Бугунги кунда эса ўзининг усул китобига эга бўлиб, ундан қандай ҳукм олиш қоидаларини баён қилган бирорта одам йўқ! Демак, бугун мутлақ мужтаҳид йўқ!

Шунинг учун «Қуръон ва Суннатга қайтиб, ундан ҳукм чиқарамиз», деганларнинг даъвоси ҳавойи нафс ҳисобланади. Қуръон ва Суннатдан ҳукм чиқаришнинг икки йўли бор: ё усул ёрдамида, ё ҳавойи нафс ёрдамида! Усул қоидаси йўқ кишининг ҳукм чиқараман, дейиши ҳавойи нафсдан бошқа нарса эмас!

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аҳли ҳадис, ва .аҳли раъй, деган истилоҳлар қаердан келиб чиққан Булар кейинги келган уламоларнинг истилоҳидир. Бу атамалар ҳижрий учинчи асрдан кейин, .Қуръон давоми...

764 12:53 / 27 май
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида умматлари 73 фирқага бўлинишини ва улардан фақат биттасигина нажот топишини айтганлар. Ушбу давоми...

1000 13:34 / 25 сентябрь
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни улуғ имом, катта имом деб номлайди. Ҳақиқатда ҳам у киши бунга сазовор давоми...

6268 16:15 / 28.03.2017
Усулни усул қоидалари билан, ақоидни ақоид қоидалари билан, сийратни сийрат қоидалари билан текширинг. Ўша фан аҳли ишлаб чиққан шартлар билан кўриб чиқинг. Ҳатто давоми...

480 13:13 / 18 октябрь
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021