1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Сафарга чиқишни хоҳлаганда айтиладиган дуо

09:30 / 26.06.2025 1185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни хоҳлаб ўринларидан турадиган бўлсалар

اللهُمَّ إِلَيْكَ تَوَجَّهْتُ، وَبِكَ اعْتَصَمْتُ؛ اللهُمَّ اكْفِنِي مَا هَمَّنِي وَمَا لاَ أَهْتَمُّ لَهُ، اللهُمَّ زَوِّدْنِي التَّقْوَى، وَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَجِّهْنِي للخَيْرِ أَيْنَمَا تَوَجَّهْتُ

«Аллоҳумма илайка таважжаҳту ва бика иътасамту, Аллоҳумма икфиний ма ҳамманий ва ма ла аҳтамму лаҳу, Аллоҳумма заввидний тақво вағфирлий занбий ва важжиҳний лил хойри айнама таважжаҳту», деб айтардилар.

Маъноси: «Эй Раббим, Сенга юзланиб, Сенга илтижо қиламан. Эй Раббим, мени ташвишга солган ва аҳамият бермаган нарсамдан Ўзинг кифоя қилгин. Эй Раббим, тақвоимни зиёда қилгин, ва гуноҳларимни кечиргин. Қаерда юзлансам, яхшиликка юзлантиргин».

Табароний ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам витрларининг охирида .Аллоҳумма инний аъузу биризока мин сахотика ва аъузу давоми...

2202 14:13 / 11.02.2023
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар .Алҳамду лиллаҳиллазий давоми...

3731 08:31 / 05.01.2019
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таом тортиқ этилса .Аллоҳумма барик лана фийма давоми...

1346 09:14 / 02.08.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида .Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва давоми...

3903 14:20 / 16.12.2022