1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Шариат ҳукмлари муаммоларни муолажа қилиш учун нозил бўлган

19:00 / 11 июнь 561 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ

«Эй иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим келганда – васият чоғида ўзингиздан бўлган икки адолатли киши, агар ер юзида кезиб юрган бўлсангиз-у, сизга ўлим мусибати етса, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин. Агар шубҳа қилсангиз, икковларини намоздан кейин ушлаб турасиз ва улар: «Гарчи қариндош (учун) бўлса ҳам, у(қасам)ни ҳеч бир баҳога сотмасмиз ва Аллоҳнинг (буюрган) гувоҳлигини беркитмасмизки, у ҳолда, албатта, гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз», – деб Аллоҳ номи ила қасам ичарлар» (Моида сураси, 106-оят).

Ислом шариати ҳукмлари ердаги муаммоларни муолажа қилиш учун осмондан тушган. Бандаларнинг муаммоларини муолажа қилиш учун Аллоҳ томонидан туширилган. Лекин осмондан тушганлиги «осмондан олинган» деган жоҳилий тушунчага олиб бормаслиги керак. Чунки «осмондан олинган» деган тушунча «ердаги воқеъликка тўғри келмайди» деган маънони англатади. Ислом шариати ҳукмлари айнан ердаги, воқеъликдаги ҳаёт муаммоларини муолажа қилиш учун осмону ернинг Холиқи ва Молики ҳамда ягона Ҳокими Аллоҳ томонидан олий мақом этиб туширилган. Ушбу оятда зикр қилинган ҳукм ҳам ердаги ҳаёт билан қоришиб кетган. Айнан воқеъликдан келиб чиққан. Ушбу оятлар нозил бўлаётган давр жамияти ичидаги ҳодисалар жараёнига чамбарчас боғлиқ ҳолда жорий қилинган. Бунга ушбу ояти кариманинг нозил бўлиш сабабини ўрганиш орқали ҳам гувоҳ бўламиз.

Имом Бухорий ва бошқа ҳадис имомлари Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Тамийм ад-Дорий билан Адий ибн Баддаа Маккага бориб-келиб юришар эди. Бир куни улар билан Бану Саҳм қабиласидан бир йигит ҳам йўлга чиқиб, мусулмонлар йўқ жойда вафот этди. Икковларига васият қилди. Улар йигит қолдирган меросни унинг аҳлига олиб келиб бердилар. Аммо тилла суви юритилган жомни олиб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Беркитмадинглар ҳам, кўрмадинглар ҳамми?» – деб туриб, қасам ичирдилар. Кейин жом Маккадан чиқди. Маккаликлар: «Биз буни Адий ва Тамиймдан сотиб олдик», – дейишди. Саҳмийнинг меросхўрларидан икки киши келиб, қасам ичиб: «Бу жом Саҳмийники, бизнинг гувоҳлигимиз иккисининг гувоҳлигидан тўғрироқ ва биз тажовуз қилганимиз йўқ», – дейишди. Сўнг жом олинди. Ана шунда Аллоҳ бу (ушбу ва ундан кейинги) оятларни нозил қилди.

Мусулмон одам доимо ўлимга тайёр туриши керак. Ўлимни жасорат билан кутиб олиши лозим ва ўша вақтда ҳам шариатнинг ҳукмини бажаришга ҳаракат қилишга бурчлидир.

Шариат ўлаётган одамга васият қилишни буюрган. Токи унинг ўлимидан кейин орқасида қолган меросхўрларга жабр бўлмасин, улар бир-бирлари билан жанжал қилиб юрмасинлар. Ушбу ояти каримада васиятни қандай қилиш кўрсатилмоқда:

«Эй иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим келганда – васият чоғида ўзингиздан бўлган икки адолатли киши, агар ер юзида кезиб юрган бўлсангиз-у, сизга ўлим мусибати етса, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин».

Демак, мусулмон одам ватанида ўлаётган бўлса, ўз васиятига икки одил мусулмон кишини гувоҳ қилиши керак экан. Шунда васият бузилмайди. Бировнинг ҳаққини биров емайди. Чунки орада адолатли гувоҳлар бор. Агар ўлим сафардалик чоғида юз берадиган бўлса, яъни сафарда юрган мусулмон одам ўлимига кўзи етиб, васият қилмоқчи бўлса-ю, иккита одил мусулмон гувоҳ топа олмаса, иккита номусулмон одамни гувоҳ қилади. Гувоҳ албатта шартлиги шундан келиб чиқади.

Баъзи пайтларда гувоҳлар ҳақида шубҳага тушиб қолиш ҳам мумкин, лекин шунда ҳам гувоҳ зарур. Фақат шубҳани қайтариш учун уларга қуйидагича муомала қилинади:

«Агар шубҳа қилсангиз, икковларини намоздан кейин ушлаб турасиз...»

Демак, гувоҳлар намоз ўқийдиган одамлар бўлиши керак. Албатта, намоз ўқиган одамдан яхшилик кутса бўлади. Бунинг устига, намоз ўқиб, диний ҳиссиётлари кучайиб турган бир пайтда:

«...ва улар: «Гарчи қариндош (учун) бўлса ҳам, у(қасам)ни ҳеч бир баҳога сотмасмиз ва Аллоҳнинг (буюрган) гувоҳлигини беркитмасмизки, у ҳолда, албатта, гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз», – деб Аллоҳ номи ила қасам ичарлар».

Ана шундан кейин уларни гувоҳ қилиб туриб, васият қилинади. Агар шундан кейин икковлари гувоҳликни тўғрилик ила адо этиб, ҳамма иш жойида бўлса, айни мурод.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 22 октябрдаги 02-07/6395-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам ташланг. Бақара 278. Ушбу оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло рибодек давоми...

10475 10:05 / 22.06.2018
Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб, уларни бўлинмасликка, ихтилофга тушмасликка, ўзларидан аввалги ўтган аҳли китобларга ўхшамасликка чақиради. Бу ҳақда Ўз давоми...

2547 19:00 / 30.11.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда давоми...

1477 19:00 / 04.07.2024
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу давоми...

3458 11:11 / 23.10.2018
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021