1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан

05:00 / 11.03.2017 3597 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: “Менга улуғ обидлардан бирларини васф қилиб беришди. Дарҳол у зотнинг зиёратларига бордим. У зот мендан: “Эй Ибн Саммок, сени бу маконга қандай сабаб келтирди?” деб сўрадилар. Мен: “Сиз ҳақингизда эшитдим. Шунга сизни зиёрат қилгим келди” деб жавоб бердим. У зот: “Мен ҳақимда сенга хабар берган киши сени алдабди. Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан. Эй Ибн Саммок, бахтли одам – ҳалокатга дучор бўлишдан олдин озодлик,, бўшлик, хотиржамлик пайтида ҳаракат қилган кишидир” дедилар. Мен бу гапларни эшитиб йиғладим. Энди қайтмоқчи бўлиб турганимда, у зотдан: “Менга бирор юмушингиз борми? Сизга хизмат қилиб, шарафга эришсам?” дедим. У зот: “Бу маконда ўтирган кишининг бирорта одамга ҳожати қолмайди” дедилар. Мен у зотга: “Сиздан, Аллоҳ ҳаққи сўрайманки, дунё ва охиратдаги нарсалардан нимани яхши кўрасиз?” дедим. Бу гапни эшитиб у зот йиғладилар. Кейин: “Ҳеч нарсани яхши кўрмайман. Лекин сен қасам ичиб сўрамаганингда, сенга айтмаган бўлардим. Мен дунё ишидан тоат ила амалга қаттиқ киришишни, ҳаводан узоқ бўлган нафсни ҳамда хавф ва қўрқувга тўлган қалбни яхши кўраман. Охират ишидан эса, Мавлойимдан: “Боравер, сени мағфират қилдим” деган гапни эшитишни яхши кўраман” деб жавоб бердилар”.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ким ғамташвишини одамларга шикоят қилса, ғами зиёда бўлади. Ким ғамташвишини Аллоҳга шикоят қилса, ғамдан фориғ бўлади.

3103 09:10 / 08.06.2018
Сен мени ёмон кўрма Мен ҳақимда ўзинг чизиб олган суратни ёмон кўряпсан, холос. Аслида бу сурат мен эмас, ўзингсан.

3994 06:30 / 13.08.2018
Бир замонлар нархлар ошиб кетди. Шунда солиҳ салафлардан бири айтди .Аллоҳга қасамки, бир дона арпанинг дони бир динор бўлиб кетса ҳам эътибор бермайман. У Зотга давоми...

3640 09:10 / 28.05.2018
Бировнинг тутган рўзасига ҳам, намозига ҳам қараманг, балки кимнинг рост гапираётганига, ишониб топширилса уни адо этаётганига, гуноҳ қилмоқчи бўлганида эса давоми...

1277 14:43 / 14.04.2025