1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Донишманд халифа қиссаси

05:00 / 11.03.2017 4216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ донишмандликлари ва мулойимликлари билан машҳур эдилар. Кунлардан бир куни ўғилларидан бири олдиларига кириб: “Эй отажон, нима учун баъзи ишларни пайсалга солиб, унга нисбатан бепарволик қиляпсиз? Аллоҳга қасамки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда ҳақиқатни қарор топтиришда ҳеч кимдан қўрқмас эдим” деди. Шунда у зот ўғилларига: “Шошилма ўғилчам! Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонда хамрни икки марта ёмонлаб, учинчисида ҳаром қилган. Мен одамларни бирданига, илк дафъадаёқ ҳаққа ундасам, улар бош тортишларидан ва бунинг натижасида фитна содир бўлишидан қўрқаман” дедилар. 

Ўғил отасининг гўзал сиёсатидан ва халққа нисбатан мулойимлиги унинг заифлигидан эмас, балки, динини яхши тушунганидан эканлигини билиб, кўнгли хотиржам бўлиб, чиқиб кетди. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши қулаганингда сени тарк қилиб, гуллабяшнаганингда яна қайтиб келиши адолатдан эмас

2966 09:05 / 19.05.2018
Қаноат кўзойнакдир. Уни тақиб олсанг, ҳаётни чиройли кўрасан

3093 10:51 / 27.07.2018
.Ҳеч кимга эҳтиёжим йўқ, деган киши энг муҳтож одамдир.

3602 09:05 / 28.09.2017
Холис ният билан қилган амалингни паст санама Ихлос билан қилинган озгина амал ҳам кўпдир

3719 09:05 / 31.03.2018
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021