1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдир

20:12 / 27 май 824 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва водий вилоятларининг бўлғуси ҳожиларига маърифий суҳбат қилиб бердилар.

Муфтий ҳазратлари маъруза аввалида зиёратчиларимизга бу диёрда Ҳақ таоло ваҳий нозил қилгани, Расул алайҳиссалом, саҳобалар яшаганлари, шу боис бу ернинг ҳурматини сақлаш, шукр ва зикрни кўпайтириш, тоат-ибодат, яхшиликларда бардавом бўлиш, гуноҳ-маъсиятлардан эса бутунлай сақланиш лозимлигини баён этдилар. 

Дилдан қилинган суҳбат чоғида шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ҳақ таоло Ўзининг ибодатига чақирган барча бандаларини яхши кўриши, Роббимиз муқаддас маконда дуога очилган қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилиши, шу боис дуоларни кўп ва хўп қилиши кераклиги, бунда Ватанимиз, давлатимиз раҳбари ва юртдошларимизни-да, унутмасликни алоҳида таъкидладилар.   

Шунингдек, муфтий ҳазратлари мабрур ҳаж, яъни ҳеч қандай гуноҳ аралашмаган, қабул бўлган ҳаж қандай бўлиши, бунда тавба, ихлос, ҳалол-пок мол, эҳромнинг талабларига амал қилиш, ибодатни чиройли адо қилиш, зикру тасбеҳни кўпайтириш лозимлигига урғу қаратдилар. 

Суҳбат сўнгида қалблари ёришиб, кўзлари намланган зиёратчиларимиз муфтий ҳазратларининг барчанинг ҳажи мабрур бўлиши, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг бахту иқболини сўраб қилган дуоларига омин, дея қўл очдилар.

Айни кунларда Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда уламолар, имом-хатиблар ва элликбошилар томонидан ҳаж ибодатига оид илмий-маърифий суҳбатлар ҳамда савол-жавоблар давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Чеченистон Республикаси Грозний туманида Республиканинг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Aҳматҳожи Қодиров номидаги мадраса очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу давоми...

1633 18:11 / 25.01.2024
Адабиёт бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти лауреати Буюк Британияда яшовчи танзаниялик Абдулраззоқ Гурнага тақдим этилди. Бу ҳақда Швеция Қироллик Фанлар академияси давоми...

1991 15:40 / 08.10.2021
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комиловга амакилари Аъзамхон отанинг вафоти давоми...

930 11:44 / 16 июль
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳроқибат, эзгулик, хайрсаховат каби олижаноб давоми...

1839 19:40 / 21.05.2020
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021