1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Бир дирҳам қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл фақиҳлардан бирининг олдига келиб: “Акам вафот этди. Ундан 600 дирҳам пул қолди. Ўша молни тақсим қилинганда, менга фақатгина 1 дирҳам тегди” деди. Фақиҳ бир оз ўйланиб турди-да, кейин ҳалиги аёлдан: “Эҳтимол, вафот этган акангнинг хотини, онаси, иккита қизи ва ўн иккита акаси бордир?” деб сўради. Аёл ҳайрон бўлиб: “Ҳа, шундай” деб жавоб берди. Кейин фақиҳ аёлга вазиятни қуйидагича тушунтирди: “Албатта, бу бир дирҳам сенинг ҳаққингдир. Улар сенга зулм қилишмаган. Марҳумнинг хотинига 600 дирҳамнинг саккиздан бери тегади. Бу 75 дирҳам бўлади. Иккита қизига учдан иккиси тегади. Бу 400 дирҳам бўлади. Онасига олтидан бири тегади. Бу 100 дирҳам бўлади. Қолган 25 дирҳам эса, ўн иккита акасига ва сенга бўлиб берилади. Эркак киши аёл оладиган улушнинг икки баробарини олади. Шундай қилиб, ўн икки аканинг ҳар бирига 2 дирҳамдан, сенга эса, 1 дирҳам тегади”. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ризқим менинг қаердалигимни билмайди, деб қўрқма, ризқинг сенинг манзилингни жуда яхши билади. Сен унга етиша олмасанг ҳам, у сенга аниқ етиб келади.

3600 23:10 / 15.02.2018
Мени лол қолдирган ҳикматларданХато ва гуноҳлар сени ҳар қанча булғамасин, Аллоҳга қайтақайта мурожаат қилишда иккиланмаГуноҳ ва маъсият булути остидалигингда давоми...

3575 06:05 / 21.09.2018
Ҳақиқий айрилиқ сафар эмас, муҳаббат ҳижрони ҳам эмас, отаона ёки акаукаларнинг айрилиғи ҳам эмас, дўстлардан ажраб қолиш ҳам эмас. Ҳатто ўлим ҳам чинакам айрилиқ давоми...

2836 08:43 / 18.12.2018
Кўз ёшлари қалбдаги сўзлардир Нутқ қилишга тилнинг, бардош ила кўтаришга қалбнинг қурби етмагач, у кўзлардан отилиб чиқади.

2008 09:59 / 04.12.2018
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021