1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қўрққанда айтиладиган дуо

09:50 / 16 май 1357 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан қўрққан кишиларга:

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَنْ يَحْضُرُونِ

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатар эдилар.

Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ғазабидан ва бандаларининг ёмонлигидан ва шайтон васваса қилиб, менинг ёнимда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр ақли кирган фарзандларига ушбу калималарни ўргатардилар. Ақли кирмаганларига эса ёзиб, унга илиб қўярдилар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида .Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил давоми...

11436 08:14 / 06.02.2019
Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Улар умумий ҳолда қуйидагича дуолар қилишни тақозо этади . . . .Аллоҳу акбар давоми...

4078 14:30 / 03.02.2020
Аллоҳумма барик лана фий Рожабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазон.Маъноси Аллоҳим, Ражаб ва Шабон ойларини бизга муборакқил, Рамазонга ҳам бизларни етказ.

5338 14:00 / 31.01.2023
Аҳмад Ийса Маъсаровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Фотиҳа сураси турли касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Хонадонингизни Фотиҳа сурасини давоми...

5671 11:39 / 23.11.2023
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021