
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан «Олий даражали Имом Бухорий» ва «Имом Бухорий» орденларининг яратилиш тарихи ҳамда ушбу олий мукофотнинг илк соҳиблари ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаш режалаштирилмоқда. Ушбу фильмда мукофотларнинг жорий этилиш сабаблари, уларнинг жамиятдаги маънавий ва рамзий аҳамияти, шунингдек, ушбу мукофот билан илк тақдирланганларнинг ҳаёти ва фаолияти ёритилади.
Ҳужжатли фильм замонавий ахборот технологиялари асосида яратилиши режалаштирилган ҳамда Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида интерактив шаклда намойиш этилади. Бу эса марказга ташриф буюрувчиларга нафақат тарихий маълумот олиш, балки миллий ғурур ва қадриятларни чуқур ҳис этиш имконини беради.