1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мовароуннаҳр ҳадис мактаблари интерактив харитада

14:30 / 06.05.2025 1104 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Мовароуннаҳр ҳадис мактаби тарихи ҳақида маълумот берувчи лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ушбу ташаббус доирасида Шош, Кеш, Термиз, Бухоро ва Самарқанд каби машҳур илмий марказларда шаклланган ҳадис мактаблари интерактив харита орқали тасвирланади. Харита марказ музейининг экспозициясида кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.

Лойиҳа доирасида ҳар бир ҳадис мактабининг тарихи, муҳаддислар фаолияти, илмий анъаналар, асарлар ва ривоят узатиш услублари чуқур таҳлил қилинди. Шунингдек, харитада ҳар бир ҳудудда фаолият юритган машҳур муҳаддислар, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Абулайс Самарқандий каби алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида маълумотлар жойланади.

Интерактив харита замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ташриф буюрувчилар экран орқали у ердаги ҳадис мактаблари ҳақида аудио ва видео материаллар, суратлар ҳамда тарихий ҳужжатлар билан танишиб чиқишлари мумкин.

 

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

1514 18:04 / 27.08.2023
Юртимиздаги жомеъ масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жомеъ масжидларда шу йил давоми...

3494 10:45 / 21.06.2023
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси давоми...

782 20:13 / 16.09.2025
Шу кунларда муҳтарам Президентимиз таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов амалий давоми...

1207 15:32 / 24.04.2025