1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» нашриёти Абу Дабидаги халқаро кўргазмада

12:42 / 01 май 668 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида 25 апрелдан бошлаб 34-халқаро китоб кўргазма-сайли бўлиб ўтмоқда. Унда 96 мамлакатдан ташриф буюрган 1 400 дан ортиқ нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари ҳамда адабиёт соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли тадбир китобхонликни тарғиб қилиш, адабий алоқаларни ривожлантириш ҳамда турли халқлар маданияти ва адабиётини яқиндан танитиш мақсадида ташкил этилган.

 Мазкур кўргазмада «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Нашриёт томонидан турли ҳажмда чоп этилган мусҳафлар, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг нодир асарлари — «Тафсири Ҳилол», «Олтин силсила» каби тўпламлар кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Шу билан бирга, кўргазмада намойиш этилган хорижий нашриётларнинг энг сара, долзарб мавзудаги китоблари ўрганиляпти. Юртимиздаги ноширлар бу китобларни ўзбек тилида чоп этиш бўйича режалар тузиб, ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилишяпти.

Мамлакатимиз кўргазма стенди хорижий иштирокчилар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотяпти. Кўргазма доирасида Ўзбекистон вакиллари хорижий нашриётлар ва адабий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Араб Амирликларидаги нашриёт, ёзувчи ва адабий агентликлар билан қатор учрашувлар ўтказди. Бу учрашувлар давомида тажриба алмашиш, ўзбек адабиётини хорижий тилларга ҳамда чет эл адабиётини ўзбек тилига таржима қилиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ижодкорлар билан бевосита мулоқот қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро кўргазма 5 майгача давом этади.

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга шукрки, COVID19rdquo пандемияси сабабли тўхтаб қолган Умра зиёрати, узоқ муддатли танаффусдан сўнг, катта қувонч билан яна қайта йўлга давоми...

2741 10:40 / 20.03.2022
Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга Меҳрrdquo инсонпарварлик операцияси амалга оширилди, деб хабар бермоқда президент давоми...

1988 11:50 / 30.05.2019
2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош давоми...

5535 18:28 / 19.10.2021
Покистон Бош вазири Имронхон ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зиёрат қилиш учун Мадинага давоми...

2780 17:53 / 30.10.2021
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021