1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Битта мазҳабни ушлаш вожибми?

11:46 / 01 май 1223 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Битта мазҳабни ушлаш вожибми ёки бир неча мазҳаблар ичидан ҳукмларнинг енгилини танлаб олса бўладими?

Бу саволга жавоб бериш учун бир гапни эслайлик. Биз икки ёки уч ҳолатдан бирида бўламиз. Қани, кўрайлик-чи, бу тақсим тўғрими ёки хатоми. Биринчиси – олим. Кейингиси – толиби илм. Учинчиси – авом халқ. Келинг, авомдан бошлайлик. Авомнинг мустақил мазҳаби бўлмайди. Бунга усул уламолари иттифоқ қилишган. Авом одам уламоларга ва толиби илмларга тақлид қилади. Демак, унга вожиб бўладиган нарса ўзи учун динига ва илмига ишонадиган олимни топиш экан. Бундай одам худди табибни излаётган беморга ўхшайди.

Толиби илмга келсак, у илм излашни, таълим олишни истайди. Агар унда илм олиш учун аниқ бир маслак бўлмаса, илм ҳосил қила олмайди. Ҳозирги кунда бир толиби илм ҳанафий, шофеъий, ҳанбалий ва моликий мазҳабини ўрганмоқчи бўляпти, деб фараз қилайлик. Одатда бунинг иложи йўқ. Ақлан олиб қарасак ҳам, бу амри маҳол. Масалан, сиз ўттиз-қирқ йил ҳанафий фиқҳини ўрганарсиз, лекин бу йўлда маълум бир жойгача бора оласиз, холос. Бир мазҳабнинг ўзини мукаммал даражада ўрганиш амри маҳол, чунки бир мазҳабдаги илмнинг ўзи ниҳоятда кенг. Уни бутунлай қамраб олишга бир одамнинг умри етмайди. Тўғри, кўплаб фиқҳий масалаларни, уларга тегишли бобларни қамраб оларсиз, лекин бошқа тарафдан қаралса, ҳали билмаган нарсаларингиз жуда кўп бўлиб тураверади. Ичимиздаги илмда энг илғорларимиз ҳам бу илм денгизини тўлалигича қамраб ололмайди. У бошқаларга нисбатан баъзи масалаларни анча яхшироқ тушуниши мумкин, лекин бир мазҳабни мукаммал билиш учун бу камлик қилади. Биз бир мазҳабнинг ўзини йиллар мобайнида, керакли услуб ва қоидалар билан ўргансак ҳам, аввалгига нисбатан яхшироқ тушуниб оламиз, холос. Шунча ўрганиб ҳам, бир мазҳабни тўлиқ қамрай олмас эканмиз, қандай қилиб бир одам бир нечта мазҳабни мукаммал ўргана олади? Баъзи одамлар: «Мен бир неча йил ҳанафий мазҳабини, бир неча йил шофеъий мазҳабини ўрганаман», дейишади. Ваҳоланки, бир неча йилда битта мазҳабни ҳам чуқурроқ ўргана олмайди. Бирга дарс берган биродарларим: «Айрим уламолар тўртала мазҳабдан фатво беради», дейишса, «Ўшалар тўртала мазҳабга нисбатан ёлғон гапиришади», дер эдим, чунки биргина мазҳабнинг ўзидан фатво айтиш жуда кўп меҳнатни талаб қилади. Қандай қилиб у тўртала мазҳабни билиши мумкин?

Уларнинг қандай фатво беришини биласизларми? Улар «Фиқҳус-сунна»га мурожаат қилишади. Шунга ўхшаган ишончсиз, умумий китоблардан ўқиб олишади. Масалан, Жазирийнинг «Тўрт мазҳаб фиқҳи» деган китобини ўқийди. Тўртала мазҳабнинг фиқҳини ўргандим, дегани мана шу. Ҳанафий уламоларнинг қанчадан-қанча фиқҳий китоблари бор. Қандай қилиб битта китобнинг ўзидан тўртала мазҳабни ўргана оласиз? Демак, уларнинг мазҳаб ҳақида айтаётган аксар гаплари хатодир.

Ушбу саволдаги асосий муаммо «Мен ўзим ҳамма мазҳабни мукаммал ўргана оламанми?» деган гапдир. Бу мутлақо мумкин эмас. Хўп, майли, фаразан тўртала мазҳабни тўлиқ ўрганиш мумкин ҳам дейлик. Қайси бири осон – битта мазҳабни ўрганишми ёки тўрттаними? Албатта, битта мазҳабни ўрганиш осон. У одам эса ўзига осон қиламан деб, қийинлаштиряпти. Бу гапимиз таълим олиш борасида эди. Қайси бири осон: бирданига тўртта мазҳабга амал қилишми ёки битта мазҳабга амал қилишми? Қандай қилиб тўрттага амал қилади? Бир-бирига қарама-қарши иккита ҳукм келиб қолса, нима қилади, ахир? Шу ҳолатда бир неча мазҳаб ичидан фатво бериш учун муносибини танлаб, «Менинг аниқ ва равшан мазҳабим бор», дейдими? Бундай қилиш таълимда ҳам, фатвода ҳам, амалда ҳам қийинчилик келтириб чиқаряпти. Энди айтинг-чи, бундайлар қайси енгилликни даъво қилишяпти? Агар ўша одам «Мен мана шуларнинг ичидан енгилини танлайман» деса, бунинг учун тўртала мазҳабни мукаммал, пухта ўзлаштириши шарт бўлади. Шундан кейингина далилларни кучли ёки кучсизга ажратиши мумкин. Бу эса иложи бўлмаган ишдир.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса, у кишининг улуғ ҳаётлари билан қисқача давоми...

5682 16:14 / 28.03.2017
Мазҳаблар ўртасидаги ихтилоф бирорта ҳадис етиб келган ёки келмаганлигида эмас, усулларнинг бошқабошқалигида бўлади. Ҳанафий, шофеъий ва моликий мазҳабларида давоми...

757 16:53 / 16 май
Бугунги кунда учраётган муаммоларимиз нималардан иборат эканига эътибор берайлик. Ислом инсонларнинг турмуш тарзига, ҳаётига, риоя қилиб яшайдиган дастурига давоми...

1531 11:55 / 06 февраль
Бугунги мавзуимиз шофеъий мазҳабига боғлиқ. Бу мазҳаб қандай пайдо бўлгани, унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борадиган йўналиши қандай давоми...

1513 13:16 / 10 июнь
Аудиолар

211045 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130305 14:35 / 11.08.2021