1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига грант ажратади

12:08 / 28.04.2025 1021 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг апрель ойида Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ва Ўзбекистон ҳукумати Глобал таълим шериклиги (GPE) томонидан кўрсатилган йирик грант ёрдами билан мамлакатда мактабгача ва мактаб таълими тизимининг сифатини, инклюзивлигини ва самарадорлигини сезиларли даражада оширишга қаратилган муҳим таълим лойиҳаси бўйича молиялаштириш келишувини имзоладилар.

Келишув ИТБ президенти Муҳаммад Ал Жассар ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова томонидан Aр-Рияддаги Инсон салоҳияти ташаббуси (HCI) конференцияси доирасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди. Тадбирда GPE бош директори Лаура Фриженти ҳам иштирок этди.

«Ақлли таълим» дастури ИТБ ва GPE кенгашлари томонидан мос равишда 2024 йил 15 декабрь ва 2023 йил 18 октябрда маъқулланган бўлиб, бу ИТБнинг Ўзбекистон таълим соҳасига қаратилган энг йирик инвестицияси ҳисобланади. Лойиҳа умумий қиймати 220.25 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шундан 160.25 миллион доллари ИТБ томонидан молиялаштирилади, 40 миллион доллари GPE гранти ва 20 миллион доллари Ўзбекистон ҳукуматининг ҳиссаси ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг миллий таълим стратегиялари билан тўлиқ мувофиқлашган бўлиб, таълим тизимининг сифатини ва самарадорлигини оширишга қаратилган ва БМТнинг «Барқарор ривожланиш мақсадлари-4» (SDG-4) га эришишга ҳисса қўшади. Шунингдек, лойиҳа ИТБнинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган стратегик қайта ташкил этишининг «Инклюзив инсон капитали ривожланиши» деб номланган 2-босқичи билан ҳам мувофиқ келади.

Беш йиллик лойиҳа доирасида 58 та замонавий мактаб қурилиши, 2 431 та синфхона яратилиши, ўқитувчиларни тайёрлаш дастурлари, ўқув дастурларини ислоҳ қилиш, талабаларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ва инклюзив таълимни жорий этиш каби ишлар амалга оширилади.

Лойиҳа натижасида 2026 йилгача Ўзбекистондаги барча болалар учун компетенцияга асосланган, инклюзив таълим тизимига кириш имконияти яратилади ва умумий ўқув натижалари яхшиланади. Бу ҳамкорлик Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш ва барча болалар учун тенг таълим имкониятларини таъминлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

 

 

 

Манба
islommoliyasi.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу атамани қуйидагича таърифлаш мумкинИслом молияси маҳсулотларини янги IT технологиялардан фойдаланган ҳолда истеъмолчимижозларга етказиб беришЁки содда давоми...

2789 17:00 / 19.08.2021
Ҳозирда ушбу китобнинг навбатдаги жузларининг ҳам нашр ишлари давом этмоқда. Тез кунда .Саҳиҳул Бухорий, асарини ҳам тўплам ҳолида махсус қутида харид қилишингиз давоми...

1829 13:17 / 12.06.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими ndash Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг давоми...

1506 09:00 / 19.08.2022
Аустралиан Пост газетаси карантин шароитида австралияликларга хизмат қилишда ва уларни ҳимоя қилишни давом эттирган одамларни шарафлаш учун янги маркалар давоми...

1912 19:13 / 24.02.2021