
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз кечаси тўшагидан туриб, сўнг унга қайтса, уни изорининг бир тарафи билан уч марта қоқиб юборсин. Чунки унда нима борлигини билмайди. Агар ёнбошласа:
بِاسْمِكَ اللهُمَّ وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ رَدَدْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ
«Бисмикаллоҳумма вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин родадтаҳау фаҳфазҳау бимау таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ёнбошимни ерга қўйдим ва Сенинг номинг ила тураман. Агар менинг нафсимни олсанг, раҳм қил. Агар уни яна ҳаётга қайтарсанг, солиҳ бандаларингни сақлаганингдек муҳофаза қил.
Имом Термизий, Ибн Можа ва Ибн Суннийлар яхши санад билан қилган ривоятлари.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.