Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ҳаёнинг ҳақиқати | Тазкия дарслари (325-дарс)

19:00 / 25.04.2025 2200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳаё» сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда, «Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиш ва ўзгаришдир».

Уламолар ҳаёни турлича таъриф қилганлар:

Журжоний: «Ҳаё нафснинг бир нарсадан тортиниши ва маломатдан ҳазир бўлиб, уни тарк қилишидир», деган.

Яна: «Ҳаё қабиҳ нарсани тарк қилишга боис бўладиган ва ҳақ эгасининг ҳаққида нуқсонга йўл қўйишни ман қиладиган хулқдир», деган.

Ибн Муфлиҳ Ҳанбалий: «Ҳаёнинг ҳақиқати шуки, у бир хулқ бўлиб, гўзал нарсани қилишга, ёмон нарсани тарк этишга боисдир», деган.

Ҳаёнинг турлари:

Ҳаё икки хил – туғма ва касб қилинган бўлади. Касб қилинган ҳаё шариатда иймоннинг шўъбаларидан ҳисобланган. Шариатда шундай ҳаё талаб қилинган, туғма ҳаё эмас. Чунки туғма ҳаё ўз-ўзидан бор нарса. Гоҳида шахс касб қилинган ҳаёни ўзига яхши сингдирса, туғма ҳаё даражасига етиши ҳам мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда ҳаёнинг икки тури ҳам жам бўлган эди. Ул зот туғма ҳаёда чачвони ичидаги қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Касб қилинадиган ҳаёда эса энг баланд чўққида эдилар.

Муновий: «Ҳаё икки хил бўлади:

Биринчиси – нафсоний. У барча нафсларда халқ қилинган бўлади. Мисоли авратни очишдан ёки одамлар ҳузурида жинсий яқинлик қилишдан ҳаё қилиш кабилар.

Иккинчиси – иймоний. У мусулмоннинг Аллоҳ таолодан қўрқиб, ҳаром ишларни қилишдан тийилишидир», деган.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган сатрлардан ахлоқда мўътадил бўлиш нафснинг соғломлиги, мўътадилликдан оғиш эса дард ва беморлик экани аён бўлади. Бинобарин, нафсни даволаш ҳам худди давоми...

4768 13:19 / 17.10.2020
Аллоҳ буюради Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган яъни, У зотнинг амрфармонларига итоат этмаган, бас шундан кейин, Аллоҳ уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган кимсалар давоми...

19483 17:21 / 25.10.2018
Ҳикоя қилинишича, бундан бир неча юз йиллар олдин чироқ ўрнида оловдан фойдаланиладиган даврда бир бадавлат киши яшар эди. Уни барча хос хизматларини бажарадиган давоми...

3514 05:00 / 01.03.2017
Техника ривожланиб, инсон ҳаёлига келтира олмаган даражаларга етган замонда ваъз ва иршод мақолалари кўплиги ва осон қўлга киритилишига қарамай, кўпчилигимиз давоми...

3536 05:00 / 06.03.2017