1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик

05:00 / 11.03.2017 3091 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Ажлий айтади: “Рабъий ибн Харрош тобеинлардан бўлиб, ишончли ровий эди. Ҳеч умрида ёлғон гапирмаганди. Унинг иккита ўғли бўлиб, иккови ҳам Ҳажжож давридаги энг безори йигитлар эди. Бир куни Ҳажжожга: “Ўша икки жиноятчининг отаси умрида ёлғон гапирмаган одам. Агар унга одам юбориб, ўғиллари қаердалигини сўрасангиз, аниқ айтиб беради” дейишди. Ҳажжож ўз номидан Рабъийга одам юбориб: “Ўғилларинг қаерда?” деб сўради. Буюк тобеин: “Ўғилларим уйда” деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Ҳажжож: “Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик” деди”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бировни шижоатлантиришга қурбинг етмадими, энди унинг ихтиролари барбод бўлишига сабаб бўлиб қолма

3339 08:45 / 28.11.2017
Рамазон ойининг фойдаларидан бири, нафсни жиловлашга одатлантириб, уни қўлга киритишда ёрдам беради.

3044 14:24 / 20.06.2017
Ҳарчанд уринмагин, Аллоҳнинг ёзгани бўлади, холос.

3342 08:40 / 28.10.2017
Биргина нарсадан хафа бўлсам арзийди ndash Роббимнинг ҳузурида йўл қўйган камчилигимдан.

3474 09:50 / 16.01.2018
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021