1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ҳижрий-қамарий ойлар

14:52 / 18 апрель 3929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломий ойлар ҳижрий-қамарий бўлиб, улар қуйидагилар:

1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа.

1. Муҳаррам ойи (луғатда «ҳаром қилинган») – жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалида уруш ҳаром қилинган 4 ойдан бири.

2. Сафар ойи (луғатда «сарғайиб қолиш») – араб қабилалари уруш қилиш учун чиқиб кетишарди, ерлари эса сап-сариқ кимсасиз бўлиб қоларди.

3. Рабиул аввал ойи (луғатда «аввалги баҳор») – бу ойнинг номланиши баҳорга тўғри келган.

4. Рабиус соний ойи (луғатда «иккинчи баҳор») – маъносида. Бунинг номи аввалгисига эргаштириб қўйилган.

5. Жумодул аввал ойи (луғатда «аввалги музлаш») – бу ойнинг номланиши қишга тўғри келгани учун шундай аталган.

6. Жумодус соний ойи (луғатда «иккинчи музлаш») – юқоридагига эргаштирилиб ном берилган.

7. Ражаб ойи (луғатда «ўқни ёйдан олиш», «тўхтаб туриш» маъносида) – бу ой ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан бири эди.

8. Шаъбон ойи (луғатда «икки тоғни бўлиб турувчи дара», «тарқалиш») – Ражаб ва Рамазонни бўлиб тургани учун шундай аталган ёки қабилалар Ражаб ойида урушдан тўхтаб қолгандан кейин яна тарқаб кетишар эди.

9. Рамазон ойи (луғатда «қаттиқ қизиш») – бу ойнинг номланиши йилнинг энг иссиқ пайтларига тўғри келган.

10. Шаввол ойи (луғатда «думнинг кўтарилиши») – номланиши туялар ориқлаб, сутлари қуриб, думлари кўтарилиб қоладиган вақтга тўғри келган.

11. Зулқаъда ойи (луғатда «ўтирувчи») – бу ой уруш ҳаром қилинган ойларнинг биринчиси, одамлар урушдан ўтириб қолгани учун шундай номланган.

12. Зулҳижжа ойи (луғатда «ҳаж эгаси») – қадимдан одамлар мана шу ойда ҳаж қилиш учун чиқишган. Бу ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан.

Ҳижрий-қамарий йил милодий йилдан 11 кун камлиги ва ҳар йили 11 кун эрта келганлиги сабабли, ойлар йилнинг турли фаслларида айланиб келади.

Интернет манбалари асосида
Хуршид Маъруф тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Фиқҳ, сўзи луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади. Шариат истилоҳида эса шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга давоми...

1066 12:24 / 20 август
Тақво mdash мухлис бандаликнинг асосий белгиси. Биз тақво йўлини тутар эканмиз, ўзимизнинг чин бандалик даражамизни намоён этган, шайтон ва нафс алдовларидан давоми...

1422 11:56 / 27 сентябрь
Ҳеч шакшубҳа йўқки, ҳозирги кунда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди. Бу муаммо ўзининг инсониятга келтириши давоми...

8707 10:47 / 25.03.2017
Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлиниб кетган. Ушбу маълумотимизда сизга бу қисмлардан баъзиларини зикр қилиб давоми...

1093 14:24 / 18 июль
Аудиолар

211078 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130337 14:35 / 11.08.2021