1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ҳудҳуднинг хабари

21:09 / 17 апрель 1939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган: «Кўп ўтмай, у (Ҳудҳуд) келиб, деди: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим» (Намл сураси, 22-оят).

У «Эшитиб қолдим», «ўқиб қолдим», «айтишдики», «менга хабар келишича» каби сўзларни айтмади. Балки «ишончли бир хабар олиб келдим», деди.

Хўш, бунга нисбатан Сулаймон алайҳиссалом қандай йўл  тутдилар?

Тезда ўша маълумот асосида бир мавқени эгаллаб олдиларми?

Худди биз бугунги кунда интернетда бир нарсани ўқиб қолсак, текширмасдан, дарров уни телефон тугмаларидаги «кўчириш» (копировать) ва «қўйиш» (вставить) ишларини бажарганимиздайми?... Йўқ, албатта.

У зот Ҳудҳуд ёлғон сўзлашга журъат қилолмаслигини билардилар. Шу билан бирга «У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми» (Намл сураси, 27-оят).

Демак, бирон хабар ёки маълумотни улашишдан аввал уни тўғрилиги, ишончлигини текшириш пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талабидир. Ҳақиқат эканини аниқ билмаган маълумотингни улашма ҳамда яхшиликларингни зиёда бўлишига сабаб бўлувчи нарсаларнигина  бошқаларга улашгин, баҳам кўргин.

Манба: @arabicuz

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4522 r . .4522. Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталари розияллоҳу анҳумодан бундай ривоят киладилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

83857 15:01 / 04.11.2017
Қўшничилик ҳақҳуқуқлари деганда шариат ва диёнат юзасидан қўшниларнинг бирбирларига нисбатан риоя қилишлари лозим бўлган вожиблар ва мажбуриятлар тушунилади. давоми...

4660 15:11 / 25.05.2018
1. Ризқдаги баракотни кўпайтиринг.Ҳар бир мусулмон ризқини ҳалолдан таъминлаши лозим. Бу эса Ислом арконлари ва қадриятларига зид бўлмаган йўллар билан касб давоми...

10027 16:14 / 08.04.2017
Қуръони Карим шундайки Овозларимизни тартибга солиб қўйди .Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир, давоми...

3805 09:18 / 05.12.2023
Аудиолар

211080 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130339 14:35 / 11.08.2021