1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

«Қалби улфат қилинадиганлар» кимлар?

10:14 / 14.04.2025 1202 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таҳаллул тарафдорлари ақл манфаатли деб кўрсатган нарсани муқаддам қўяди. Улар ақл ҳақ ва тўғри деб кўрсатган нарсани шариатда ворид бўлган нарсалардан олдинроқ, устунроқ қўйишади. Масалан, Умар розияллоҳу анҳу очлик, қаҳатчилик йилида ўғрининг қўлини кесмай турганларини, «қалби улфат қилинадиганлар»га закот бермаганларини далил қилиб, «Мана шу ўринларда Умар розияллоҳу анҳу ўз фикри билан, манфаатли бўладиган нарсани ўйлаб, ўшани қилдилар, Қуръондаги ҳукмни тарк қилдилар. Бир кишининг қатлида иштирок этган бир қанча кишиларни қатл қилганлари ҳам бунга мисол бўлади», дейишади. Таҳаллулчилар мана шуни, яъни ақл манфаатли деб кўрсатган нарсани муқаддам қўйишни маҳкам тутишади. Уларнинг наздида шариатдаги ақлга хилоф келган ҳар қандай ҳукмнинг қиймати, аҳамияти йўқ.

Улар ўзларича бу даъволарига юқоридагига ўхшаб, саҳобалардан ворид бўлган ривоятларни далил қилишади. Бундай далилланишлари тўғрими? Ҳақиқатан ҳам Умар розияллоҳу анҳу Қуръондаги закот бериладиган саккиз ўриннинг бири – «қалби улфат қилинадиганлар»га закот бермай қўйганмилар? Йўқ, асло! У зотнинг замонларида «қалби улфат қилинадиганлар» деган таъбирга тўғри келадиган тоифалар бўлмаган. Масалан, мен сизга «Фалон маҳаллага бориб, у ердаги камбағалларга мана бу пулдан тарқатиб чиқинг», десам-у, сиз бориб қарасангиз, камбағаллар йўқ бўлса, лекин сиз шунда ҳам барибир ўша пулни тарқатаверсангиз, буйруғимга тескари иш қилган бўласиз, чунки у ерда камбағаллар йўқ-да!

Демак, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврида ҳам «қалби улфат қилинадиганлар» топилмаган. Шунинг учун уларга бермаганлар.

«Қалби улфат қилинадиганлар» кимлар ўзи? Улар – динга рағбатлантириш учун ёки диндан юз буриб кетмасин деб, пул бериладиган одамлар; ёки Исломни энди қабул қилганлар, динда мустаҳкам бўлсин деб закот бериладиганлар; кофирнинг зарарини даф қилиш, душманчилик кайфиятини йўқотиш учун закот бериладиган тоифалар. Мана шу уч хил тоифа «қалби улфат қилинадиганлар» ҳисобланади.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз айтган .танзир, назария босқичида мутлақ ижтиҳод даражасига етган, ўзининг усуллари орқали Китоб ва Суннатга мурожаат қилиб, ҳукмлар истинбот қилишга қодир давоми...

1066 12:02 / 12.02.2025
Юқоридага сатрларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб у кишидан .Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир, ҳадисини давоми...

7133 16:14 / 28.03.2017
Ҳанафий мазҳаби нимадан иборат У динда инсонларга муносиб бўлган ишларнинг афзалини баён қилишдан иборат. Ёдингизда бўлса, бугунги баҳсимизда Абу Ҳанифа давоми...

1056 14:34 / 07.05.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида умматлари 73 фирқага бўлинишини ва улардан фақат биттасигина нажот топишини айтганлар. Ушбу давоми...

1130 13:34 / 25.09.2025