1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳикматларидан

09:23 / 12.04.2025 1820 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи қисм)

Бировнинг тутган рўзасига ҳам, намозига ҳам қараманг, балки кимнинг рост гапираётганига, ишониб топширилса уни адо этаётганига, гуноҳ қилмоқчи бўлганида эса ўзини тийиб, тақводор бўлганига қаранг.

Аллоҳни билиш, таниш таслимият ва қўрқувни тақозо этади. Қўрқувнинг мавжуд эмаслиги қалбнинг маърифатдан йироқ эканига далилдир. Қўрқув илмнинг мевасидир. Умид яқиннинг мевасидир. Ким жаннатга киришни хоҳласа, унинг талабида жидду жаҳд қилсин. Ким дўзахдан қўрқса, ундан йироқлашиш учун жидду жаҳд қилсин.

Агар сенга бири Аллоҳ учун ва бири дунё учун бўлган икки иш рўбарў келиб қолса, охиратга оид насибангни дунёга оид насибангдан устун қўй. Чунки дунё ўтиб кетади, охират боқий қолади.

Агар амал қилувчи (раҳбар) ҳақдан оғса, раъийят ҳам ҳақдан оғади. Одамларнинг энг бадбахти у сабабли раъийят бадбахт бўлган кимсадир.

Ким ўзини туҳмат қилинадиган ўринга қўйса, у ҳақида ёмон гумон қилганларни маломат қилмасин.

Аллоҳ таолонинг зикрини лозим тутинглар. Чунки у доридир. Одамларнинг зикридан сақланинглар. Чунки у касалликдир.

Сукут қилганимга бирор марта надомат қилмадим. Лекин гапирганимга бир неча марта надомат қилдим.

Уч нарса биродарингнинг кўнглида сенга нисбатан дўстликни собит қилади: унга биринчи салом беришинг, мажлисда унга жой беришинг, уни энг яхши кўрган исми билан чақиришинг.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Масруқ ибн Абдураҳмон тобеиннинг улуғларидан бўлиб, Ҳамадон шаҳрида дунёга келганлар, кунияси ndash Абу Оиша. Амирул мўминин Умар розияллоҳу анҳу Масруқ ибн давоми...

1751 09:00 / 23.03.2023
Имом Ибн Жарийр Тобарий Язийд ибн Мансурдан ривоят қилади .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга унинг Баҳрайндаги омили Ибн Жоруднинг ёки Ибн Абу Жоруднинг олдига давоми...

1403 13:25 / 16.10.2024
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб .Албатта, Аллоҳ бир бандага ё дунёни, ё Ўзининг давоми...

17680 20:06 / 21.04.2017
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ҳазрати Алига халифа сифатида байъат қилинганидан кейин фитначилардан ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг қасосларини зудлик давоми...

2657 09:07 / 02.11.2023