1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Амир Темур ёрлиғи қаерда?

17:34 / 09.04.2025 1621 pdf Ўқиш режими + -

Амир Темур ёрлиғи бизгача етиб келган энг нодир ҳужжатлардан бири сифатида беқиёс қадр-қимматга эга. Ёрлиқ Самарқанд қоғозига туркий тилда чиройли настаълиқ хати билан битилган ва унинг ҳажми бир варақ (ўлчови 29х47 см), 11 сатрдан иборат. Вақт ўтиши билан қоғоз анча уринган, шу туфайли унинг айрим сўзларини ўқиш мушкуллашган.

«Ёрлиқ»нинг биринчи ва учинчи қаторларининг ўнг томонида бодом шаклидаги муҳр босилган. Муҳрнинг ўрта қисмида йирик ҳарфлар билан «Амир Темур Кўрагон бин Тарағай» деб ёзилган. Муҳрнинг ҳошиясида эса майда ҳарфларда ёзилган ва ўқилиши қийин Қуръони Карим оятлари келтирилганини тахмин қилиш мумкин. 

Амир Темур девонига мансуб бу муҳим ҳужжат ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар хазинасида сақланади.  

Б. Маннонов, Г. Остонова ва Ш. Камолиддинлар муаллифлигидаги «Амир Темурнинг туркий ёрлиғи» рисолада ёрлиқнинг топилиш ва ўрганилиш тарихи, унинг факсимиле сурати, араб имлосидаги матни ва ҳозирги ўзбекча табдили, шунингдек илмий изоҳлар ва тарихий воқеалар таҳлили берилган.

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
АҚШ вакиллар палатасининг биринчи муслима вакили Рашида Тлаиб, ўз шаънига нисбатан Республикачилар партияси маҳаллий вакили томонидан айтилган сўзларга жавоб давоми...

2288 10:00 / 18.01.2019
Миср ва БАА ўртасидаги муносабатларда қимматбаҳо буюмлар контрабандаси ҳақида учрашув бўлиб ўтди. Унда юқори мартабали шахслар иштирок этди.ТАСС агентлигининг давоми...

2618 11:00 / 06.03.2022
Британия тиббиёт компанияси ҳижоб кийган тиббиёт ходимларининг санитария ҳолатини сақлашга, уларга коронавирус пандемиясига қарши курашишда ёрдам бериш учун давоми...

2213 09:00 / 31.03.2021
Шайх Абду Али Идрис оға Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кекса хизматчиларидан бири эди.У киши Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи давоми...

1943 16:23 / 22.11.2023