1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» нашриётига Ироқ парламент аъзоси, доктор Мусанна Амин ташриф буюрди

15:58 / 08.04.2025 1129 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари Тошкент Марказий Осиё тарихида биринчи марта Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясига мезбонлик қилмоқда.

Ўз сафида 181 та миллий парламент ва 15 та минтақавий уюшмани бирлаштирган Иттифоқнинг Ассамблеяси илк марта Марказий Осиё минтақасида бўлиб ўтмоқда.

Ассамблеянинг Тошкентда ўтказилиши нафақат мамлакат учун ижтимоий-сиёсий ва тарихий воқеа, балки Марказий Осиёда парламент дипломатиясини ривожлантиришда катта туртки бўлади.

Нуфузли тадбирда 190 та мамлакат, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Жумладан, ироқлик курд сиёсатчиси, парламент аъзоси, Халқаро мусулмон уламолари кенгаши аъзоси, доктор Мусанна Амин ҳам ассамблеяда қатнашмоқда. Доктор Мусанна Амин Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясидаги иштироки давомида «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконига ҳамда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги мажмуага ҳам ташриф буюрди. У киши зиёратлари асносида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўллари, илмий мерослари билан танишиб чиқди. Меҳмон шайх ҳазратларининг Ватан, дин, халқ учун қилган улкан хизматларини юқори тақдирлаб, юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт ва юртбошимиз олиб бораётган хайрли ишларга ривож тилади. Шунингдек, юртимиздаги барча ислоҳотлар қатори, диний-маърифий соҳадаги ижобий ўзгаришлар ҳам алоҳида эътирофга сазовор эканини мамнуният билан таъкидлади.


EX4A0007
EX4A9989


EX4A0058

EX4A0089

Доктор Мусанна Амин ҳазратлари бунга сабабчи бўлиб турган юртбошимиз ҳаққига, бу каби хайрли ислоҳотларнинг бардавом бўлишига чин дилдан тилак билдириб дуолар қилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жўйбори Калон аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида талаба қизлар ўртасида .Қуръон мусобақаси mdash 2025, танлови бўлиб ўтди. Мусобақани таълим муассасаси давоми...

1466 13:02 / 06.05.2025
Туркиянинг Мардин вилоятида яшовчи Султон Кўсенга муфтийлик вакиллари унинг учун махсус тайёрланган совғаларни топширди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот давоми...

2487 14:00 / 24.03.2021
БАА институти бутун дунё бўйлаб Қуръон ўқитувчиларига хайрия тадбири орқали молиявий кўмак беради. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар берди.Қуръонга хизмат қилиш ва давоми...

1654 13:00 / 23.02.2021
Вақфrdquo хайрия жамоат фонди зиёрат туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва сайёҳларга қулай шартшароитлар ташкил этиш мақсадида, Вақфrdquo меҳмонхоналарини давоми...

2324 14:10 / 16.03.2019