1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Албатта, сен Аллоҳнинг ер юзидаги душманларидан бирисан

05:00 / 11.03.2017 2965 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳутайт Зайётни Ҳажжож ибн Юсуфнинг ҳузурига келтиришди. У Ҳажжожнинг олдига киргач, Ҳажжож ундан: “Ҳутайт сенмисан?” деб сўради. У: “Ҳа менман. Нимани истасанг сўрайвер. Мен уч масалада Аллоҳга аҳд берганман: агар мендан бирор нарса сўралса, фақат рост гапираман, балога учрасам, сабр қиламан, агар омон қолсам, шукр қиламан” деди. 

Ҳажжож ундан сўради: “Мен ҳақимда нима дейсан?” 

Ҳутайт жавоб берди: “Албатта, сен Аллоҳнинг ер юзидаги душманларидан бирисан. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни писанд қилмайсан. Гумон билан кишиларни қатл қиласан”. 

Ҳажжож сўради: “Мўминлар амири Абдулмалик ибн Марвон ҳақида фикринг қандай?” 

Ҳутайт жавоб берди: “Унинг гуноҳи сеникидан каттароқ. Сенинг қилган ишларинг унинг хатоларидан бир бўлаги, холос”. 

Ҳажжож деди: “Бу кимсани азобга ташланглар!” 

Уни олиб бориб, то бўғимлари парча-парча бўлгунича уришди. Кейин гўштларни тўплаб, боғлашди. Кейин боғичдан ечиб, ерга бўлак-бўлак қилиб териб қўйишди. Аммо у шунча азобни кўриб ҳам “чурқ” этмади. 

Ровий айтади: “Ҳажжожга “У жон берай деб турибди” дейилди. Шунда Ҳажжож: “Уни олиб чиқиб, бозорга ташланглар” деди. 

Жаъфар айтади: “Мен ва унинг шериги иккаламиз унинг олдига бордик ва унга: “Эй Ҳутайт, бирор ҳожатинг борми?” деб сўрадик. У: “Бир қултум сув” деди. Сув келтирилди. Сувдан ичди ва вафот этди. Ўшанда унинг ёши ўн саккизда эди. Аллоҳ уни раҳмат қилсин”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаннатда асло йиғламаймизЖаннатда асло маҳзун бўлмаймизЖаннатда асло ажралмаймизЖаннатда асло кек сақламаймизЖаннатда асло рашк қилмаймизУ ерда оғриқ ҳам йўқ, давоми...

2368 09:25 / 12.06.2018
Ўкинч қалбни заифлаштиради, қатъиятни сусайтиради, иродани зарарлантиради. Шайтон учун мўминнинг хафа бўлишидан кўра севимлироқ нарса йўқ.

1505 11:55 / 16.11.2018
Жаннатда шундай уйлар борки, улар зикр билан барпо бўлади, дейдилар. Аллоҳни доим зикр қилиб юр

1513 07:19 / 17.10.2018
Бахтсаодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга киритиш эмас. Ҳақиқий бахт эга бўлган нарсаларимизнинг қадрқимматини идрок қилиб, англаб етишидир.

2457 09:05 / 22.12.2017