1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қатарда ислом молияси бўйича конференция ўтказилади

12:19 / 07.04.2025 809 pdf Ўқиш режими + -

2025 йил 8 апрель куни Доҳа шаҳрида «XI-Доҳа Ислом молия конференцияси» бўлиб ўтади. Унда ислом молияси бўйича мутахассислар, давлат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, иқтисодиёт, молия ва технология соҳаларида ихтисослашган молиявий ва академик муассасалар вакилларининг иштироки кутилмоқда.

Тадбирда маҳаллий, минтақавий ва глобал даражадаги ривожланишнинг жорий ҳолати ҳамда бу йўналишдаги инновацион ғоялар намойиш этилади ва муҳокама қилинади. Бунда келажакдаги тараққиёт тенденцияларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ушбу халқаро анжуман ислом молия соҳасини ривожлантириш, экспертлар, тадқиқотчилар ва қарор қабул қилувчилар ўртасида глобал мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, замонавий технологиялар орқали ушбу соҳанинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигини ошириш имкониятларини ўрганишни мақсад қилган.

Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Оли Сони ҳомийлиги остида ўтказиладиган мазкур тадбир мавзуси — «Блокчейн ва сунъий интеллект интеграцияси: ислом молияси келажаги» деб аталади.

Анжуман Қатар Савдо ва саноат вазирлигининг ва Қатарнинг бошқа ташкилотларининг расмий ҳомийлиги остида ўтказилади.

Очилиш маросимида Халқаро Исломий Фиқҳ Академияси бош котиби профессор, доктор Кутаб Мустафо Сано асосий маъруза билан иштирок этади.

Доктор Умар А Осени, Туркиядаги Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (OIC) арбитраж маркази бош котиби, ислом банклари ўз фаолиятларида блокчейн ва сунъий тафаккурни жорий этиши учун ҳуқуқий асосларни кўриб чиқади.

Доктор Муҳаммад Шариф, Саудия Арабистонидаги Имом Муҳаммад ибн Сауд Ислом университетининг иқтисодиёт ва ислом молияси бўйича профессори, ислом банклари самарадорлигини оширишда марказлашмаган сунъий тафаккурнинг ўрни ҳақида сўз юритади.

Профессор, доктор Манал ал-Саъидий, Саудиядаги Умм ал-Куро университетининг Шариат ва Ислом тадқиқотлари факультети профессори, электрон ўйинлар ва киберспорт бўйича шариат қоидалари ва меъёрлари бўйича маъруза қилади ва бу мавзулар иштирокчилар томонидан муҳокама қилинади.

Манба: https://thepeninsulaqatar.com

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, машҳур олим, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Самарқанд зиёратидан сўнг меҳмонлар давоми...

3803 08:40 / 18.04.2019
Британия Мусулмонлар кенгаши мамлакатдаги молия институтларни банк ҳисобларининг ноқонуний ёпилишини мусулмонларга нисбатан камситиш дея айблади. Бу ҳақда РИА давоми...

1924 12:23 / 04.08.2023
Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафотлари муносабати билан давоми...

2069 12:05 / 15.08.2021
Бугун 2019 йилнинг 16 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Бухоро зиёратини якунлаб, давоми...

7605 14:50 / 16.04.2019